islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

“Ваҳий муқаддаслаштирган шаҳар – Қуддус” мавзусида халқаро конференция бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 29–30 январь кунлари Туркия Диёнат бошқармасининг ташаббуси билан Истанбул шаҳрида ташкил этилган “Ваҳий муқаддаслаштирган шаҳар – Қуддус” мавзусида халқаро конференцияда Ўзбекистон Ислом академияси ректори, академик Неъматулло Иброҳимов иштирок этди. Бу ҳақда ЎМИнинг расмий сайти хабар бермоқда.
Конференцияга 25 та давлатдан 100 дан зиёд дин ва давлат арбоблари, ислом уламолари, муфтийлар ҳамда нуфузли ташкилотлар раҳбарлари қатнашди.
Туркия Диёнат бошқармаси раиси доктор Али Эрбошнинг таклифига биноан Ўзбекистон Ислом академияси ректори, академик Неъматуллоҳ Иброҳимов ҳам мазкур конференцияда иштирок этди ва нутқ сўзлади.

Ислом академияси ректори конференцияда иштирок этдиКонференция якунида ислом умматининг Ислом дини эътиқоди, илм ва маърифати асосида мустаҳкам алоқаларни ўрнатиш, жипслашиш ҳамда ҳамкорлик қилиш зарурлиги тўғрисида 22 та банддан иборат Ислом уламолари баёноти қабул қилинди.

Администратор

25180cookie-check“Ваҳий муқаддаслаштирган шаҳар – Қуддус” мавзусида халқаро конференция бўлиб ўтди

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: