islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

“Бу икки йигит масжидимиз муаззинлари”

 

Бу йигитлар масжидимиз муаззинлари бўлади. Ўнг томондагиси Муҳаммаджон қори, чап томондагиси эса Бахтиёр домла. Бахтиёр домла Кўкалдош мадрасасини тамомлаган. Муҳаммаджон қори эса маъҳадимизда Таҳфизул Қуръон кафедрасида ўқиган. 2018 йил ўтказилган азон мусобақсида иккинчи ўринни эгаллаган. Иккиси ҳам азонни қонун-қоидаларига риоя қилган ҳолда гўзал савт билан айтишади.

Ёз кунлари кўпинча Муҳаммаджон қорининг азони билан бомдодга уйғонамиз. Уч тўрт кун олдин аср намозига Бахтиёр домла азон айтганди. Уйда онам билан бирга ўтирган эдим. Қарасам, онам йиғлаяптилар. Сабибини сўрасам, “Шу йигит азонни жудаям чиройли айтади, айниқса, икки шаҳодат калималарини … Шу калималар айтилганда ич-ичимдан таъсирландим ва беихтиёр кўзимга ёш келди”, деди. Аллоҳ таоло бу икки муаззинимизга узоқ йиллар гўзал амаллар билан динимизга хизмат қилишларини муваффақ қилсин!

Азон айтиш динимизнинг улкан шиорларидан бири ҳисобланади. Азон калималари Аллоҳни таниш учун етук даъватдир. Азон калималари эшитиш ва тааммул қилишга энг ҳақли калималардан ҳисобланади. Муаззиндан кўра ҳидоятга чақирувчироқ даъватчи бўлмаса керак. Азон калималари бизга Аллоҳни ва Унинг ҳаққини, шунингдек, ҳаётга нима учун келганимизни тез-тез эслатиб туради.

Бу калималар диннинг устуни бўлган намознинг вақтини билдирувчи, намозга чақирувчи калималардир. Бу калималар Одам боласи тўғри йўл топишига, ана шу йўлда собит туришига ва эгри йўлдан эҳтиёт бўлиб, ундан узоқда бўлишига чақиради. Муаззин азонни гўзал қилиб айтса, унинг даъвати ҳам гўзал бўлади. Уни қанча тўғри айтса, шунча кўп савобга эришади.

Муовия розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «У: «Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: «Қиёмат куни муаззинлар энг бўйни узун¹ кишилар бўладилар», – деяётганларини эшитдим», – деди» (Муслим ривоят қилган).

¹ «Бўйни узун» дейилиши қадри баланд, мартабаси улуғ ва савобли амаллари кўп эканига ишорадир.

Тошкент ислом институти ўқитувчиси, Аҳмаджон қори жоме масжиди ноиб имоми Қудратуллоҳ домла Сидиқметов фейсбук саҳифасидан олинди

257020cookie-check“Бу икки йигит масжидимиз муаззинлари”

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: