islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Олий маъҳад ўқитувчилари Ислом академиясида Қуръони карим ва тажвиддан дарс ўтмоқда

Хабарингиз бор, Ўзбекистон халқаро ислом академиясида юртимиз аҳолисининг диний-маърифий эҳтиёжларини қондириш мақсадида “Қуръони карим ва тажвид” ўқув курслари ташкил этилганди. Айни пайтда мазкур машғулотларнинг илк тингловчиларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда Дин ишлари бўйича қўмита раиси биринчи ўринбосари, Ўзбекистон халқаро ислом академияси ректори Музаффар Комилов, Ўқув ишлари бўйича проректори Иброҳим Усмонов, Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти ректори Уйғун Ғафуров, “Таҳфизул Қуръон” кафедраси ўқитувчиси Жаҳонгир қори Рўзиев, “Қуръони карим ва тажвид” ўқув курс бўлими бошлиғи Акмалхон Шокиров, Академия профессор-ўқитувчилари ҳамда тингловчилари иштирок этди.

Тадбирни Ўзбекистон халқаро ислом академияси ректори Музаффар Комилов кириш сўзи билан очиб бераркан, аҳолининг диний саводхонлигини ошириш мақсадида “Қуръони карим ва тажвид” ўқув курслари ташкил этилганини таъкидлади. Мазкур қувончли воқеа сўнгги йилларда давлатимиз томонидан диний-маърифий соҳага берилган катта эътиборнинг ёрқин намунаси эканлигини қайд этди. Бу орқали эса ислом дини ривожига улкан ҳисса қўшган буюк алломаларимизнинг бебаҳо меросини янада кенг тарғиб қилиш, терроризм, диний экстремизм, турли оқимлардан ёшларни асраш мумкинлигини қайд этди.

Айтиш керак, 144 соатга мўлжалланган мазкур машғулотларнинг август-ноябр ойларидаги илк курсига 60 нафар тингловчи қабул қилинган эди. Айни пайтда яна 60 нафар тингловчи Қуръони карим ва тажвид билимларини ўрганмоқда. Уларга диний соҳадаги етук олимлар, профессорлар сабоқ бераётир.

Тадбирда ўқув курсларининг илк битирувчи тингловчилари ўртасида Қуръони каримни чиройли ўқиш бўйича беллашув ўтказилди. Шундан сўнг мутасаддилар томонидан танлов ғолибларига Олий маъҳад номидан ректор У.Ғафуров “Таҳфизул Қуръон” кафедраси ўқитувчиси Ж.Рўзиевнинг “Қироат ва тажвид фанидан қўлланма” китоби совға қилинди.

Шунингдек, уларга сабоқ берган фидойи устозлар ҳамда 60 нафар тингловчи эсдалик совғалар билан тақдирланди.

Тошкент ислом институти ўқитувчилари Бурҳониддин Аҳмедов ва Саидаҳмад Ғайбуллаев Ислом академиясида ҳам фолият юритгани сабабли ўқув курсида тингловчиларга Қуръон ва тажвиддан таълим бермоқда. Институтнинг мазкур икки ўқитувчиси ҳам мутасаддилар томонидан тақдирланди.

ТИИ Матбуот хизмати

259270cookie-checkОлий маъҳад ўқитувчилари Ислом академиясида Қуръони карим ва тажвиддан дарс ўтмоқда

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: