Президентнинг инаугурация маросимида сўзлаган нутқига изоҳ
Аввалроқ хабар берилганидек, 6 ноябрь куни Олий Мажлис Сенатининг Ислом Каримов шоҳкўчасида жойлашган янги биносида Президентликка сайланган Шавкат Мирзиёевнинг инаугурация маросими бўлиб ўтди.
Янги муддатга лавозимга киришаётган Президент сифатида жонажон Ватанимизнинг бугунги куни ва келажаги учун бутун масъулият ва жавобгарликни чуқур ҳис этган ҳолда халқимиз билан бошланган демократик ислоҳотлар йўлини янада қатъий давом эттириб, бу йўлдан ҳеч қачон ортга қайтмаслик, Янги Ўзбекистонни биргаликда барпо этишларини таъкидлади.
Асосий қомусимиз кафили сифатида Конститутция ва қонунларимиз талабларини сўзсиз бажариш, “Инсон қадри учун” деган устувор тамойилни тўла рўёбга чиқаришни бундан буён ўзининг бош мезон бўлиб қолишини айтиб ўтди. Инсон қадри деганда, аввало ҳар бир фуқаронинг тинч ва хавфсиз ҳаёт кечиишини,унинг фундаментал хуқуқ ва эркинликларини таъминлашни, фуқаро учун муносиб турмуш шароити ва замонавий инфратузилма ташкил этишни, малакали тиббий хизмат кўрсатиш, сифатли таълим,ижтимоий ҳимоя тизими, соғлом экологик муҳит яратиб бериш назарда тутилади.
Сўнгги йилларда юртимизда демократик ислоҳотларни амалга ошириш, жумладан, инсон ҳуқуқ ва эркинликлари ҳамда қонун устуворлигини таъминлаш борасида олиб бораётган ишлардан дипломатлар ҳам хабардор бўлганликларини таъкидлади. Бу соҳадаги амалий фаолиятимизнинг эътирофи сифатида Ўзбекистон биринчи маротаба Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ)нинг Инсон хуқуқлари кенгаши аъзолигига сайланганини айтиб ўтиш кифоялигини айтди. Инсон хуқуқларини ҳимоя қилиш узлуксиз давом этадиган жараён эканини барчамиз чуқур англаймиз. Жаҳон тарихи ва демократик давлатлар тажрибаси ҳам шундан далолат беради. Муҳим консептуал ҳужжатда ислоҳотларимизнинг узвийлиги ва давомийлигини таъминлаш мақсадида “Ҳаракатлар стратегиясидан – Тараққиёт стратегияси сари” деган тамойил асосий ғоя ва бош мезон сифатида кун тартибига қўйилди.
Таъкидлаш керакки, Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегияси миллий ривожланишимизнинг янги босқичини беради. Президентимиз бундан буён фаолиятимизни “инсон-жамият-давлат” деган янги тамойил асосида ташкил этиш, сайловчилар билан мулоқалар пайтида билдирилган фикр-мулоҳазалар, амалий таклиф ва ташаббуслар асосида Тараққиёт стратегиямизни янада такомиллаштириш устида иш олиб бораётганлиги ва бу жараён яна давом этиши, чунки Ватанимиз тақдири ва келажаги билан боғлиқ устувор масалаларни ҳал этишда кенг жамоатчилик, ҳар бир фуқаронинг фикри ўта муҳимлиги ҳақида таъкидлаб ўтди.
Ҳозирги вақтда дунёда турли кучлар ўртасида қарама-қаршилик ва зиддиятлар кучаймоқда, ресурслар учун шавқатсиз кураш кетмоқда. Минтақамизда тинчлик ва хавфсизликка нисбатан янги-янги таҳдидлар пайдо бўлмоқда.
Ўз-ўзидан равшанки, глобаллашув ва кескин рақобат замони, шиддат билан ўзгараётган ҳаёт бизнинг олдимизга кечиктириб бўлмайдиган, ўта муҳим ва долзарб вазифаларни қўймоқда. Мана шундай мураккаб ва қалтис вазиятда барчамиз тинч ва осойишта ҳаётимизни асраш, миллий мустақиллигимизни мустаҳкамлаш учун янада жипслашиб, ҳушёр ва огоҳ бўлиб, дадил ва қатъий ҳаракат қилишимиз зарур. Шу мақсадда ҳар бир хонадон ва маҳаллада, бутун юртимизда тинчлик ва барқарорликни сақлаш, аҳолини ҳаёт даражаси ва сифатини ошириш,жаҳон ҳамжамияти билан дўстлик ва ҳамкорликни кенгайтиришга қаратилган стратегик йўлимизни кенгайтиришга қаратилган стратегик йўлимизни янада изчил давом этириш тўғрисида Президентимиз керакли маълумот берди.
Ҳаммамиз кўриб турибмиз- бугун замон жуда тез,мислсиз шиддат билан ўзгармоқда. Шунинг учун биз ислоҳотларимиз суръатини асло пасайтирмасдан,фақат олдинга боришимиз, ҳар бир соат, ҳар бир кундан унумли фойдаланишимиз керак. Чунки Баҳоуддин Нақшбанд ҳазратлари айтганларидек, “Ким вақтини зое кетказса, вақт унинг душманига айланади”. Мана шу доно ҳикматни ҳеч қачон унутмаслигимиз зарурлигини Президентимиз уқтирдилар.
Ҳаёжонли дақиқаларда бир фикрни, яъни Президент сифатида мамлакатимиз тинчлиги, эл-юрт фаровонлиги, Ватан тараққиёти йўлида бутун борлиғини бағишлаб, халқига садоқат билан хизмат қилиш ҳаётини маъно-мазмуни деб билиши,бундан бошқа олий мақсад, бахт-саодат йўқлигини алоҳида таъкидлади.
Президентимиз халқимизга сиҳат-саломатлик,оилавий бахт,янги ютуқ ва зафарлар ёр бўлиши,улуғ ва пок ниятларни амалга оширишда Яратганнинг ўзи мададкор бўлишини сўради.
“Тиллар” кафедраси катта ўқитувчиси
Ерназаров Фахриддин