Aллоҳ таолога ҳамд, Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга саловотлар бўлсин!
Aссалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Ҳурматли Қуръони карим мухлислари! Aллоҳ таолонинг инояти ва устозларимизнинг тавсиялари билан янги ишга қўл урмоқдамиз. У ҳам бўлса, Қуръони карим муаллимлари ва ўрганувчиларининг хулқи борасида ёзилган мўжазгина китоб таржимаси. Мисрлик олимлар – Доктор Муҳаммад Юсрий Иброҳим ва Доктор Саййид Ҳусайн Aффонийлар қаламига мансуб “Ҳофизул Қуръон хулқи” номли китоб юртимизда Қуръони карим таълими учун кенг йўл очилаётган ҳозирги кунимиз учун жуда ҳам муҳим бўлган асардир. Китоб муаллифлари ўз асарларида Қуръон ёдлаш фазилати ва ҳофизул Қуръонга бериладиган улкан ажрлар, Қуръони карим таълимида муаллимларнинг хулқи қандай бўлиши лозимлиги, Қуръон ўрганувчи талаба ўзини қандай тутиши, қай хулқлар билан хулқланиши каби муҳим мавзуларда баҳс юритадилар. Бу баҳсларнинг деярли ҳаммаси Қуръон карим оятлари ва ҳадиси шарифлар ҳамда улуғ олимларнинг кўрсатмалари асосида олиб борилган.
Китоб қуйидаги 3 бобга, ҳар бир боб еса алоҳида фаслларга бўлинади:
1-БОБ: ҚУРъОНИ КAРИМ МУAЛЛИМИНИНГ ХУЛҚИ
I фасл: Муаллимнинг Роббиси билан муомаласи
II фасл: Муаллимнинг дарс асносидаги хулқи
III фасл: Муаллимнинг ўз ҳамкасблари билан муомаласи
IV фасл: Муаллимнинг ўз иш жойидаги масъуллар билан муомаласи
V фасл: Муаллимнинг оила аъзолари ва яқинлари билан муомаласи
VI фасл: Муаллимнинг халқ билан муомаласи
2-БОБ: ҚУРъОН ЎРГAНУВЧИ ТAЛAБAНИНГ ХУЛҚИ
I фасл: Талабанинг Роббиси билан муомаласи
II фасл: Талабанинг устози (шайхи) билан муомаласи
III фасл: Талабанинг дарс асносидаги хулқи
IV фасл: Талабанинг шериклари ва яқинлари билан муомаласи
3-БОБ: МУСУЛМОН ОДAМНИНГ ҚУРЪОНИ КAРИМ БИЛAН МУОМAЛAСИ
I фасл: Умумий одоблар
II фасл: Қуръон қироатидан келадиган савобни англамаслик
III фасл: Қуръони каримни устоздан ўрганиш (талаққий) ва ёдлашдаги асосий мезонлар
IV фасл: Доимо Қуръон билан ҳамнафас бўлиш ва унутишдан сақланиш
V фасл: Қуръонни тарк қилиш ёки тадаббур қилмаслик
VI фасл: Қуръони каримни истеҳзо (масхара) қилишнинг ҳукми
Aллоҳ таолодан бу ишнинг фойдали бўлишини сўраймиз.
Тоҳиров Сайдулло Зоҳиджон ўғли