Жорий йилнинг 18 декабрь куни Сурхондарё вилояти Термиз шаҳридаги Имом Термизий ўрта махсус таълим муассасасига ташриф буюрилди. Мазкур таълим муассасасига фаолияти ва ундаги шароитлари билан танишилди.
Ушбу таълим давргоҳида педамалиёт ўтаётган Тошкент ислом институтининг 4-курс талабаси Қосимов Абдулваисхоннинг дарсига назорат учун кирилди. Қосимов Абдулваисхон 2-курс талабаларига “Қуръон қироати” фанидан дарсга кирди. Аввало дарсни талабалар билан саломлашишдан бошлаб, талабаларни йўқлама қилди. Ўтган дарс вазифаси “Ал-Ҳаққо” сурасининг 1-8-оятларини сўради. Ҳар бир талабадан ўтилган мавзуни тўлиқ сўраб олди ва камчилик-нуқсонларини кўрсатиб, тўғирлаш учун тавсиялар берди. Баъзи талабаларга “Ал-Ҳаққо” сурасининг баъзи оятларини доскага ёздиртириб, ундаги тажвид қоидаларини сўради.
Дарсда “Ал-Ҳаққо” сураснинг 9-15-оятларини тажвид билан ўқиб берди ва талабалар ҳам ўқиб янги дарсни тажвид қоидалари билан ўрганишди. Кейин ҳар бир талабага янги дарс сифатида берилган оятларни ўқиттириб, улардаги хато ва камчиликларни тузатди.
4-курс талабаси Қосимов Абдулваисхон Тошкент ислом институтининг “Таҳфизул Қуръон” кафедрасида таълим олаётганлиги боис, Қуръон оятларини тажвид қоидаларига мувофиқ ўқиб талабаларга “Ал-Ҳаққо” сурасини чиройли тарзда қироат қилиб берди.
Дарс охирида, 2-курс талабаларига ўқиш жарёнида зарур бўладиган тавсиялар берилди ва келажакда ўқишни давом эттиришга тарғиб қилинди ҳамда талабаларнинг ҳамда ушбу таълим даргоҳида хизмат қилаётган устозлар ҳақларига дуои хайрлар қилинди.
“Ақоид ва фиқҳий фанлар” кафедраси мудири
Соатмурод ПРИМОВ