islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Хушхабар: 5 нафар қори талаба 30 пора Қуръони каримни бир кунда тўлиқ ёддан ўқиб берди

Тошкент ислом институти 4-курс талабалари Илёсбек қори Шарофиддинов, Нуриллоҳ қори Сайдуллаев, 3-курс талабаси Оятуллоҳ қори Абдуқодиров, 1-курс талабалари Абдуллоҳ қори Комилов ва Саидбурхон қори Фазлиддинов 30 пора Қуръони каримни бир кунда, бир ўтиришда ёддан ўқиб берди.

Қуръони каримни ўқиш жараёнини Таҳфизул Қуръон кафедраси ўқитувчилари Жаҳонгир қори Неъматов, Аҳмадхон қори Рашидов, Зафар қори Маҳмудов, Исломхон қори Убайдуллаев, Жаҳонгир қори Рўзиев, Адҳам қори Юсупов, Содиқжон қори Қурбонов, Элёр қори Аҳматқулов ва бошқа устоз ҳамда талабалар кузатиб бордилар.

Хатм якунида Таҳфизул Қуръон кафедраси мудири Жаҳонгир қори Неъматов Олий Маъҳадда анъанага айланаётган ушбу тадбирнинг аҳамияти тўғрисида маълумот берди.

Илёсбек қори, Нуриллоҳ қори, Оятуллоҳ қори, Абдуллоҳ қори ва Саидбурхон қори ҳамда уларнинг устозларига ТИИ ректори Уйғун домла Ғафуров ташаккурлар билдириб, мана шундай етук қориларни етиштириб чиқаришда ғайрат ва шижоат тилади.

ТИИ ректори Уйғун домла Ғафуров, проректор Умиджон домла Ходжаев, Қуръони карим ва тажвид ўқув курси бўлими бошлиғи Акмалхон домла Шокиров, кафедра мудирлари Соатмурод домла Примов, Обид домла Тангиров, Тафҳизул Қуръон кафедраси мудири Жаҳонгир қори Неъматов, кафедра ўқитувчилари Аҳмадхон қори Рашидов, Зафар қори Маҳмудов, Исломхон қори Убайдуллаев, Жаҳонгир қори Рўзиев, Абдулбосит қори Қобилов, Адҳам қори Юсупов, Содиқжон қори Қурбонов, Элёр қори Аҳматқулов ва барча иштирокчилар, биргаликда Қуръони карим хатми дуоси баробарида қори устозлар ҳамда Илёсбек қори, Нуриллоҳ қори, Оятуллоҳ қори, Абдуллоҳ қори ва Саидбурхон қори ҳақига дуолар қилдилар, Аллоҳдан юртимизга хайр-барака ва офият сўрадилар.

Илёсбек қорига проректор Умиджон домла Ходжаев, Нуриллоҳ қорига кафедра мудири Соатмурод домла Примов, Оятуллоҳ қорига Қуръон ва тажвид ўқув курси бўлими бошлиғи Акмалхон домла Шокиров, Абдуллоҳ қорига Фазлиддин домла Сувонов ва  Саидбурхон қорига Жаҳонгир қори Неъматов Олий маъҳад жамоаси номидан 5 та ноутбукни ҳадя сифатида топширди.

Таҳфизул Қуръон кафедраси қори устозларининг тинимсиз меҳнатлари эвазига Тошкент ислом институтида Қуръони каримни бир кунда тўлиқ ўқиб бериш анъанага айланмоқда. Айни пайтгача Қуръони каримни бир кунда ўқиб берган қори талабалар сони 20 нафарга етди.

Фото: (Ўнгдан) Илёсбек қори, Нуриллоҳ қори, Оятуллоҳ қори, Саидбурхон қори ва Абдуллоҳ қори

Эслатиб ўтамиз, 2014 йилда Тошкент Ислом институти тарихида илк бор Ихтиёр қори Абдураҳманов Қуръони каримни бир кунда, бир ўтиришда тўлиқ ўқиб берган эди. Шунингдек, Илҳом қори Ғофуров, Адҳам қори Отахонов, Фатҳуллоҳ қори Дадаев, Аҳмадуллоҳ қори Ғофуржанов, Ҳикматуллоҳ қори Рўзалиев, Сардорбек қори Жиямуратов, Сирожиддин қори Шодмонов ва Азимжон қори Мадаминжонов Қуръони каримни ёддан тўлиқ ўқиб, устозлар кўригидан ўтказиб олган эди.

Шунингдек, аёл-қизлардан Робия Нажмиддинова, Гулруҳ Кенжабек қизи, Мираҳмадова Ҳуснора, Маҳаматханова Мухлиса, Қурбанова Хадича ва Абдуллаев Фотима ҳам Аллоҳнинг каломини юқоридаги услубда ўқиб берган эди.

Маълумот: Қуръони каримда 114 та сура, 6236 та оят ва тахминан 1015030 нуқта, белги, 323670 ҳарф ва 77934 та сўз бор. Қуръон саҳифаланишига кўра 30 пора (жуз, қисм)дан иборат бўлиб, мусҳафнинг ҳар 10 вароғи бир пора ҳисобланади.

Таҳфизул Қуръон кафедраси ўқитувчиси

Зафар қори Маҳмудов

266970cookie-checkХушхабар: 5 нафар қори талаба 30 пора Қуръони каримни бир кунда тўлиқ ёддан ўқиб берди
1 та фикр мавжуд
  1. Акмалхон

    Каломи шарифнинг хофизлари кўпайсин, хатто ҳар бир хонадон унинг баракоти кириб борсин.

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: