islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Олий маъҳад талаба қизлари ўртасида “Қуръон мусобақаси – 2021” кўрик-танлови натижалари эълон қилинди

2021-йил 21-декабрь куни Тошкент ислом институтида Декабрь-Қуръон ойлиги муносабати билан талаба қизлар ўртасида Қуръон мусобақаси бўлиб ўтди. Тадбирни гўзал Қуръон тиловати ила 2020-йил Тошкент ислом институти Қуръон мусобақаси ғолибаси Райимқулова БибиХадича очиб берди. Сўнгра институтимиз ректори Уйғун устоз Ғофуров талабаларнинг ҳаққиларига дуо қилдилар ва илиқ тилаклар билдирдилар. “Таҳфизул Қуръон” кафедраси мудири Жаҳонгир устоз Неъматов ҳам талабаларга қимматли маслахатлар бердилар ва мусобақа шартлари билан таништириб ўтдилар.

Мусобақа 3 хил йўналишда:

  1. Ҳифз йўналиши 30 пора бўйича;
  2. Ҳифз йўналиши 10 пора бўйича;
  3. Тараннум ила тиловат қилиш бўйича бўлиб ўтди.

Мусобақада 103, 203 ва 303-гуруҳдан талаба қизлар иштирок этишди.

Ҳифз йўналиши 30 пора бўйича

Фахрли 1-ўринни 303-гуруҳ талабаси Анварова Моҳигул олди;

2-ўрин эса 103-гуруҳ талабаси Камолиддинова Ҳабибага насиб этди.

   Ҳифз йўналишининг 10пора бўйича беллашувида эса

Фахрли 1-ўринни 303-гуруҳ талабаси Солиева Муслима эгаллади;

2-ўрин билан эса Эргашева Муслима тақдирланди;

3-ўрин эса 103-гуруҳ талабаси Наимова Зиннура ҳамда

303-гуруҳ талабаси Абдуллаева Робияга насиб этди.

  Тараннум ила тиловат қилиш бўйича

1-ўринни 103-гуруҳ талабаси Хамроқулова БибиМухлиса олдилар;

2-ўринни 203-гуруҳ талабаси Икромова Моҳинур эгалладилар;

3-ўрин эса 303-гуруҳ талабаси Боқиева Ҳабибага насиб этди. Мусобақа ғолибалари қимматбахо совғалар билан тақдирландилар.

Мусобақа орасида 2017-йил Республика Қуръон мусобақаси ғолибаси Эъзоза Умаралиева ҳамда 2018-йил Республика Қуръон мусобақаси ғолибаси Нажмиддинова Нозима Қуръон тиловати ила мусобақага янада файз киритишди. Мусобақа жуда файзли ва кўтаринки кайфиятда бўлиб ўтди. Тадбирга келган меҳмонлар ҳам кўп манфаатлар олдилар. Тадбирни фахрли меҳмон Олмазор тумани бош отинойиси Дилшора ая талабалар ҳаққига дуо қилиб якунлаб бердилар.

ТИИ матбуот хизмати

267191cookie-checkОлий маъҳад талаба қизлари ўртасида “Қуръон мусобақаси – 2021” кўрик-танлови натижалари эълон қилинди

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: