Ҳурматли олимлар ва мутахассислар!
Сизларни 2022-йил май ойида бўлиб ўтадиган “Мотуридийлик таълимоти ва ҳозирги замон” мавзуидаги ИИ халқаро онлайн илмий-амалий симпозиумда иштирок этиш учун таклиф этамиз.
Симпозиумда исломшунослик ва мотуридийшунослик соҳаларига оид кенг қамровли масалалар муҳокама қилинади. Симпозиумнинг асосий йўналишлари:
– Имом Мотуридий ҳаёти ва илмий мероси;
– мотуридийлик таълимоти ва тарихи;
– мотуридийлик таълимотининг бугунги кундаги аҳамияти;
– замонавий исломшунослик масалалари;
– бугунги кунда мотуридийлик таълимотининг ўрганилиши;
– мўтадил ислом таълимотини тарғиб қилиш.
Симпозиумда иштирок этиш учун халқаро миқёсдаги олимлар, мутахассислар, профессор-ўқитувчилар, докторантлар, тадқиқотчилар, магистрлар ва талабалар мурожаат қилишлари мумкин.
Симпозиум учун мақолала ўзбек, араб, инглиз, турк, рус, немис, француз, форс ва урду тилларида қабул қилинади.
Симпозиум натижалари илмий тўплам шаклида нашр қилинади.
Симпозиумда иштирок этишни истаганлар 2022 йил 28 феврал санасига қадар қуйида кўрсатилган манзилларга мақола аннотасиясини топширишлари талаб қилинади.
Аннотасия талаблари:
- Аннотасия матни МС Оффиcе дастурида, Тимес Неw Роман шрифти, 14 кегел катталиги, 1,5 интервалда бўлиши ва 250 белгидан кам бўлмаслиги лозим.
- Аннотасия матни таҳрир қилинган ҳолда А4 ҳажмдаги қоғозга, юқоридан ва пастдан 2,5 см., чапдан 3 см., ўнгдан 1,5 см. жой қолдириб, электрон тарзда топширилади.
- Маърузачининг исми фамилияси, илмий даража ва унвони (ўнг юқори бурчак, курсивда, 10 кегел катталигидаги шрифт, 1 интервал), ташкилот ва шаҳар номи, мулоқот телефонлари жой коди билан ҳамда электрон почта манзили (иккинчи қаторда) кўрсатилади.
- Файл номи муаллиф ёки биринчи муаллифнинг фамилияси (ҳаммуаллиф бўлганида) билан номланиши лозим.
Telefon: (71) 244-35-26 , (71) 244-35-18;
Telegram: +998 99 803 31 41;
e-mail: info@maturidi.uz;
WhatsApp: +998 91 172 76 77