Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Муқаддас қадамжоларни сақлаш ва обод этиш хайрия жамоат фонди “зиёрат туризм” фаолияти доирасида юртимиз бўйлаб зиёратларни уюштиришни бошлади. Бу ҳақда ЎМИнинг расмий сайти хабар қилмоқда. Дастлаб, Фонд Самарқанд вилоятидаги қутлуғ қадамжоларга зиёратларни ташкил этмоқда. Айниқса, хоҳловчилар юртимизда эълон қилинаётган 5 кунлик дам олиш кунларининг бирида Самарқанд зиёратини амалга оширишлари ҳам мумкин.
Самарқанд зиёрати дастури қуйидагича:
Йўналиши: Тошкент – Самарқанд – Тошкент
Давомийлиги: 1 кун
Транспорт тури: Замонавий транспорт воситаси
1 киши учун тўлов миқдори: 200000 сўм
Вақт | Фаолият (иш, хизмат)лар тартиби | |
05:00 | 05:30 | Зиёратчиларни белгиланган жойда тўплаш; |
05:30 | 10:00 | Самарқандга жўнаш; |
10:00 | 10:30 | “Имом Бухорий” мажмуаси зиёрати; |
10:30 | 11:00 | Самарқанда шаҳрига етиб бориш; |
11:00 | 12:30 | “Ҳазрати Ҳизр” ва “Шоҳи Зинда” мажмуалари зиёрати; |
12:30 | 14:00 | Тушлик ва пешин намози; |
14:00 | 17:00 | “Имом Мотуридий” зиёратгоҳи, “Бибихоним” масжиди, “Регистон” майдони, “Гўр Амир” мақбараси, “Руҳобод” мақбараси, “Хўжа Аҳрори Валий” зиёратгоҳи ва “Мирзо Улуғбек” расадхонаси зиёрати; |
17:00 | 17:30 | Зиёрат совғалари харид қилиш; |
17:30 | 22:00 | Тошкент шаҳрига қайтиш. |
Зиёратчиларга қуйидаги хизматлар кўрсатилади:
- замонавий транспорт (зиёратчилар сонига кўра) хизмати;
- сафар давомида зиёратга оид суҳбат, маъруза ва Қуръон қироати;
- салқин ичимликлар ва ширинликлар;
- овқатланиш (нонушта ва тушлик);
- зиёратгоҳларга кириш чипталари;
- зиёратгоҳлар ҳақида батафсил маълумотлар (экскурсия хизмати);
- эсдалик учун тарқатма материаллари.
Мурожаат учун: Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузуридаги Муқаддас қадамжоларни сақлаш ва обод этиш хайрия жамоат фонди
Телефон: (71) 150-64-11, (90) 186-59-18, (99) 899-59-18
Зиёратчиларни тўпланиш жойи: Ҳазрати Имом (Хастимом) жоме масжиди ёнида
Эслатма: Якка гуруҳ шаклида йиғилган зиёратчиларни талаб ва истакларига кўра, гуруҳни Тошкент шаҳрининг хоҳлаган манзилида йиғиш ва зиёратга жўнатиш мумкин.