islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Оила ва жамиятда аёлнинг ўрни.

Алҳамдулиллаҳ, юртимиз истиқлол саодатига эришгандан сўнг халқимиз ўз маънавий қадриятлари сарчашмаларидан баҳраманд бўлмоқда. Халқимиз моддий ва маънавий жиҳатдан тобора тараққиётга эришмоқда.

Инсон қадри бизнинг мустақил ватанимизда энг олий эътиборда турувчи омилдир. Хусусан аёл қадри, онанинг мартабаси, қизларимизнинг фазилатлари жамиятимизда эътиборга моликдир.  Муҳтарам Юртбошимиз Шавкат Мирзиёев ҳар бир чиқишларида аёлларнинг ҳурматига  алоҳида аҳамият берадилар ва аёлларнинг жамиятимизда тутган ўринларига юксак эътибор билан қарайдилар.

Шу боис, куни кеча  «Хотин-қизларни қўллаб- қувватлаш» масалалари бўйича бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида ҳам бу борада алоҳида тўхталиб ўтдилар. Ушбу йиғилишда «Оила ва хотин-қизлар давлат қўмита»си ташкил этилиши, Қўмитанинг вилоят, туман ва шаҳар бошқармалари раҳбарлари эса, ҳоким ўринбосари ҳисобланишини айтиб ўтдилар. Ушбу йиғилишда Қуръони каримнинг Нисо сурасидаги оятлардан , Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳадисларидан мисоллар келтирганлари янада таъсирлик бўлди.

Ҳаммамизга маълумки, оила ҳар бир жамиятнинг бошланғич ҳужайраси ҳисобланади. Оила мустаҳкам, тинч, ҳалол ва пок бўлса, жамият ҳам осойишта, мустаҳкам, фаровон бўлади. Аксинча, оилаларда пароканадалик, бузғунчилик бўлса, ҳалол – ҳаромнинг фарқи қолмаса, ўша жамият бузилади, тинчи йўқолади, охир – оқибат у чуқур таназзулга юз тутади.

Шунинг учун ҳам юртимизда ҳар доим оила масаласига катта эътибор берилиб, оилаларнинг мустаҳкам ва бахтиёр бўлиши учун  барча чора ва  тадбирлар кўриб келинмоқда.

Аёллар жамиятимизда жуда муҳим мақомга эгадирлар. Кишилик жамиятининг  бир қисмини аёллар ташкил этар экан, ҳаётда турмуш юмушларининг кўп қисми улар зиммасидадир. Аёл-биринчи навбатда онамиз, қолаверса  жуфту ҳалолимиз,опа-синглимиз, қизимиздир. Агар аёл ҳаётда ҳам жисмонан ,ҳам маънан соғлом бўлса демак, жамият соғлом бўлади.   Чунки келажакнинг меваси бўлмиш фарзандлар оналар сабабли дунёга келади.  Шунинг учун ҳам динимизда онани ,аёлни ҳурмат қилиш, эъзозлаш улкан ажру-савобларга олиб борувчи амал сифатида баҳоланган. Жумладан; Аллоҳ таоло Қуръони каримнинг Нисо сурасини 34-оятида  «Эркаклар хотинлар устидан (оила бошлиғи сифатида доимий) қоим турувчилардир. Сабаб- Аллоҳ уларнинг айримлари (эркаклар)ни айримлари (аёллар) дан (баъзи хусусиятларда) ортиқ қилгани ва (эркаклар ўз оиласига) ўз мол-мулкларидан сарф қилиб туришларидир» дея марҳамат қилган.   Уламоларимиз тафсир китобларида ушбу оятнинг мазмунига кўра, эрнинг зиммасига ўз хотини олдида ҳам ижтимоий, ҳам жисмоний, ҳам молиявий бурч-масъулиятини юклашини айтганлар. Шунингдек ояти каримадаги оила бошлиғи вазифасини қаҳр ўтказиш, жабру зулм қилиш имкони деб тушуниш ҳам мумкин эмас. Аллоҳ таоло шу суранинг  19-оятида марҳамат қиладики  «…Улар билан тотув турмуш кечирингиз..» дея марҳамат қилган.   Дарҳақиқат, ислом дини ўз аёлларига нисбатан яхши муомалада бўлган эркакларни инсонларнинг энг яхшилари қаторига қўшади. Бу ҳақда  Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деб марҳамат қиладилар: «Сизларнинг ичингиздаги энг яхшингиз ўз аҳли аёлига нисбатан яхши муносабатда бўлганидир. Мен ҳам ўз оиламга сизлардан кўра яхшироқ муносабатдаман» (Имом Термизий ривояти). Яна бошқа бир ҳадисларида эса Пайғамбаримиз Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи ва саллам «Жаннат оналар оёғи остида, » , «Уч бор онага , сўнгра отага яхшилик қил» мазмунидаги ҳадислари яққол далил бўлади.

Аллоҳ таоло барчамизга ўзининг кўрсатмаларига мувофиқ ҳолда бўлишимизни насиб айласин.

 

 

   Тошкент ислом институти

4-курс талабаси Муродов Шуҳрат.

 

284790cookie-checkОила ва жамиятда аёлнинг ўрни.

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: