islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Исломга янги кирган кишига динни ўргатиш кайфияти қандай бўлади?

Савол:
Аввал насронийлик динида бўлиб, сўнгра исломни қабул қилган бир аёл уйида ишларга ёрдамлашиб турувчи хизматкор аёлга, исломни энди қабул қилгани учун таҳорат, намоз ҳукмларини ўргатган. Лекин хизматкор аёл араб тилида яхши гапира олмайди, Фотиҳа сурасининг ярмини ёд олган ва намозларини ҳам бузиб қўяди, бу аёл нима қилсин, намозларидаги нуқсони сабаб гуноҳкор бўладими?

Жавоб:
Аллоҳнинг тавфиқи билан айтаманки, исломни қабул қилган бу аёл таҳорат, намоз ва ўз зиммасидаги вазифаларни ўрганишда бор кучи ва имкониятини сарфласин, чунки биз тоқатимиздан ортиғига жавобгар эмасмиз. Шу ниятда ва юқорида айтиб ўтилган даражадаги бор куч-қувватини сарфлаб ҳаракат қилса, бу аёл гуноҳкор бўлмаслигини Аллоҳ таолодан сўраб қоламиз!
Валлоҳу аълам!

Доктор Салоҳ Абул Ҳожнинг фатволари асосида “Ақоид ва фиқҳий фанлар”

кафедраси ўқитувчиси Неъматуллоҳ Раҳимов тайёрлади

284830cookie-checkИсломга янги кирган кишига динни ўргатиш кайфияти қандай бўлади?

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: