islom-instituti@umail.uz | +998-71-227-42-37

«Араб тили» фани бўйича навбатдаги ўқув курсларига ҳужжатларни қабул қилиш бошланади

2018 йил 2 апрелдан бошлаб Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги диний таълим муассасаларида  “Араб тили” фани бўйича навбатдаги пуллик ўқув курси ўз фаолиятини бошлайди.

Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида ҳам ташкил этиладиган мазкур ўқув курси учун ҳужжатлар 2018 йилнинг 23-24 март кунлари соат 09:00 дан 17:00 гача қабул қилинади.

Ўқув курсларига Ўзбекистон Республикасининг “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги қонунига мувофиқ 18 ёшга тўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари суҳбат асосида қабул қилинади.

Ўқув курсида ўқиш учун тингловчилардан қуйидаги ҳужжатлар талаб этилади:

— ректор номига ариза;

— соғлиги ҳақида тиббий маълумотнома (У-086-шакл);

— паспорт нусхаси (асли кўрсатилади);

— 4 дона фотосурат (3,5 х 4,5 ҳажмдаги);

— яшаш жойидан маълумотнома;

Ўқув машғулоти тўлови 1 нафар тингловчи учун энг кам ойлик иш ҳақининг 4 баравари миқдорида белгиланди.

2018 йил 2 январдан бошланган дастлабки ўқув машғулотлари учун 2017 йилнинг 25-27 декабрь кунлари аёллардан 56 нафари ва эркаклардан 88 нафари ҳужжат топширган эди. Шундан 15 нафар аёллар ва 45 нафар эркаклар, жами 60 нафар тингловчилар 3 ой мобайнида ўқиб, 31 мартда машғулотларни якунлайдилар. Дастлабки ҳужжат топширганларнинг қолганлари янги ўқув машғулотларни навбатдаги тартиб рақами бўйича бошлайдилар. Агар гуруҳлар тўлмай қолса, янги қабул қилинган тингловчилар билан гуруҳлар тўлдирилади.

Ўқув курси бўйича ўзингизни қизиқтирган саволлар юзасидан институтнинг қуйидаги +99871 227-42-37, +99871 240-03-58 телефон рақамларига мурожаат қилишингиз мумкин.

Ахборот-ресурс маркази мудири

Камолиддин Маҳкамов

29230cookie-check«Араб тили» фани бўйича навбатдаги ўқув курсларига ҳужжатларни қабул қилиш бошланади
Дўстларга улашинг:

Мавзуга доир:

1 та фикр мавжуд

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг:

Диний-маърифий янгиликлардан хабардор бўлинг!