islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Республика босқичига йўл олган қория талабалар номи маълум бўлди

Аввал хабар берганимиздек, 19 март куни “Наврўз” кошонасида “Ўзбекистон Қуръон мусобақаси-2018”нинг Тошкент шаҳар босқичи бўлиб ўтди. Дастлаб пойтахт қориялари ўзаро беллашдилар.

Пешиндан сўнг, Тошкент ислом институти қория талабалари ўртасида мусобақа ўтказилди. Беллашув якунларига кўра, натижалар эълон қилиниб, ғолиблар номи маълум бўлди.

“Ҳифз” йўналиши бўйича:

  1. Нажмиддинова Робия
  2. Абдуллаева Фотима
  3. Акбарова Хавасхон

“Тиловат” йўналиши бўйича:

  1. Саъдуллаева Муфаззала
  2. Мираҳматова Хуснора
  3. Самандарова Дилфуза

Ғолибларга диплом ва қимматбаҳо совғалар тақдим этилди. Шундай қилиб, мусобақанинг Республика босқичида Тошкент ислом институти номидан “Ҳифз” йўналиши бўйича Нажмиддинова Робия ва “Тиловат” йўналиши бўйича эса, Саъдуллаева Муфаззала иштирок этади.

Байрамона ўтган тадбирда аёл-қизлар томонидан бадиий чиқишлар тайёрланган бўлиб, куйланган саловат ва нашидлар томошабинлар ҳаяжонларига сабаб бўлди. Айниқса, 4 ёшли қизалоқнинг Қуръон сураларини маромига етказиб қироат қилиши  тингловчиларнинг қалбини нурга тўлдирди. Мусобақа давомида чиқиш қилган жажжи қизалоқларнинг Аллоҳдан юртимиз тинчлиги ва фаровонлигини сўраб ҳамда амалга оширилаётган хайрли ишларга бош-қош бўлаётган азизларнинг ҳақига қилган  самимий ва юракдан чиққан дуолари иншааллоҳ ижобат бўлажак!

Эслатиб ўтамиз, 18 март куни бўлиб ўтган эркаклар ўртасидаги беллашувларда Тошкент ислом институти ҳамда “Таҳфизул Қуръон” кафедраси номидан иштирок этган қориларнинг энг маҳоратлилари сараланиб Республика босқичига йўлланмани қўлга киритганлар номи маълум бўлган эди.

29560cookie-checkРеспублика босқичига йўл олган қория талабалар номи маълум бўлди

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: