islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

CEFR сертификати қандай олинади?

Тошкент ислом институти 4-курс талабалари учун хорижий тиллардан сертификат олиш бўйича семинар-тренинг ўтказилди.

Ҳадис ва ислом тарихи фанлари кафедраси мудири Б.Аъзамов, ўқитувчи Р.Махсимхонов томонидан ташкил этилган тадбирга “GRAND TA’LIM” нодавлат таълим муассаси ўқитувчиси, CEFR бўйича мутахассис Аллаёр Элмуродов таклиф этилди.

Семинарни ТИИ проректори У.Ходжаев очиб бергач, А.Элмуродов мавзу юзасидан зарур маълумот берди.
CEFR (Common European Framework of Reference for Languages – Умумий Европа Тил Кўникмаси Қолипи) тизими бутун Европа, шунингдек бутун дунё бўйича ишлатиладиган тилларни ўрганиш, ўргатиш ва баҳолашга доир масалаларни ўз ичига олади.

Диний таълим йўналиши талабалари учун асосий тил араб тили бўлганлиги сабабли бакалаврдан кейинги босқичда, шунингдек дарс бериш жараёнларида араб тилининг B1, B2 va C1 даражаларини олиш қатор имтиёзларни беради.

Олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишда миллий ҳамда халқаро баҳолаш тизимлари сертификатларини татбиқ этиш чора-тадбирлари тўғрисида Ҳукумат қарори қабул қилинган эди. 2019–2020 ўқув йилидан бошлаб олий таълим муассасаларига ўқишга кириш синовларида бир қатор имтиёзлар белгиланди.

Хусусан, тест синовлари (касбий (ижодий) имтиҳон) мажмуасига чет тили (инглиз, немис, француз, испан, турк, араб, форс, дари, ҳинд, урду, хитой, корейс, уйғур, итальян, япон тиллари) биринчи (асосий) фан сифатида киритилган бакалавриат таълим йўналишларига ҳужжат топширган ва Давлат тест маркази томонидан бериладиган чет тилини билиш даражаси тўғрисидаги сертификат ёки халқаро сертификатнинг қуйидаги даражаларига эга бўлган абитуриентларга ушбу фандан имтиҳонларсиз белгиланган максимал балл берилади.

Чет тиллари, хусусан араб тилини билиш даражасини аниқлаш бўйича тест синовлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат Тест маркази томонидан олинади. ДТМга зарур ҳужжатлар топширилгач “Чет тилларни билиш ва эгаллаш даражасини баҳолаш” бошқармасида имтиҳон олинади.

Манзил: 100084, Тошкент шаҳри, Боғишамол кўчаси, 12-уй;
Телефон: (+998 71) 235-74-85;
Факс: (+998 71) 234-71-84;
Электрон почта: nafl(a)dtm.uz;
Расмий сайт: https://nsfla.uz/.

Семинар сўнгида ТИИ проректори У.Ходжаев фойдали ва мазмунли маълумотлар учун А.Элмуродовга миннатдорчилик сифатида ташаккурнома топширди.

ТИИ Матбуот хизмати

299640cookie-checkCEFR сертификати қандай олинади?

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: