islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Тошкент ислом институти ректори Уйғун домла Ғафуров Душанбедаги Минтақавий форумда маъруза билан иштирок этди

Душанбе шаҳрида 2022 йил 25-26 май кунлари Тожикистон ҳукумати ҳузуридаги Дин, анъаналар, байрам ва маросимларни тартибга солиш қўмитаси “Internews Network” филиали билан ҳамкорликда диний бағрикенлик мавзусида минтакавий форум ўтказмоқда.

Диний масалаларни оммавий ахборот воситаларида ёритилишига бағишланган Минтақавий форумда Тожикистон ва Ўзбекистондан, шунингдек, минтақадаги кўплаб экспертлар ва маърузачилар иштирок этмоқда.

Ўзбекистон делегацияси такибида Тошкент ислом институти ректори Уйғун домла Ғафуров, Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази директор ўринбосари Ғуломжон домла Ҳолбоев ҳам бор.

Форум доирасидаги Пленар сессияда Уйғун домла Ғафуров “Ўзбекистонда диний бағрикенглик: Ўзбекистон мусулмонлар идораси тажрибаси” мавзусида нутқ сўзлади.


ТИИ Матбуот хизмати

302940cookie-checkТошкент ислом институти ректори Уйғун домла Ғафуров Душанбедаги Минтақавий форумда маъруза билан иштирок этди

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: