islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Ўзбекистонда Доктор Ҳамза Бакрий ўқув машғулотлари ўтказмоқда

Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази ташаббуси билан профессор Калом ва ислом фалсафаси бўйича етук олим, Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази Халқаро илмий ҳайъати аъзоси, Туркия Республикаси Ибн Халдун университети профессори, доктор Ҳамза Бакрий Ўзбекистонга ташриф буюрди.

Ўзбекистон халқаро ислом академиясида Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази, Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази, Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази, Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази, Тошкент ислом институти, “Кўкалдош”, “Хадичаи кубро” ўрта махсус ислом билим юртлари мутахассислари учун профессор, доктор Ҳамза Бакрий иштирокида “Қўлёзма манбаларни тадқиқ қилиш” ҳамда “Калом илми” курслари доирасида бир ҳафталик ўқув машғулотлари бошланди.

ўқув машғулотларида Тошкент ислом институтининг Саиджамол Масаитов, Камолиддин Маҳкамов, Муслим Боймиров каби ўқитувчилари иштирок этмоқда.

Ушбу ўқув машғулотларида тингловчилар қўлёзмалар, уларни ўқиш ҳамда уларга оид атамалар, қўлёзмани танлаш, шунингдек, ақидавий таълимотларнинг вужудга келиши ва шаклланиш босқичлари тарихига оид маълумотлар билан ўз билим ва малакаларини кенгайтирмоқдалар.

Эслатиб ўтамиз, доктор Ҳамза Бакрий иштирокидаги ушбу илмий машғулотлар бир ҳафта давом этади.

Тошкент ислом институти ўқитувчиси Муслим Боймиров

306720cookie-checkЎзбекистонда Доктор Ҳамза Бакрий ўқув машғулотлари ўтказмоқда

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: