islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Доктор Ҳамза Бакрий Олий маъҳад устозларига сертификат топширди

Юртимизда калом илми ва ислом фалсафаси бўйича етук олим Туркиянинг Ибн Халдун университети профессори, доктор Ҳамза Бакрий меҳмон бўлиб турибди. Бу ташрифдан соҳа мутахассислари учун “Қўлёзма манбаларни тадқиқ қилиш” ҳамда “Калом илми” ҳақида бир ҳафталик ўқув курсларини ташкил қилиш мақсад қилинган.

Мазкур ўқув курслари 01-06 июн кунлари Ўбекистон халқаро ислом акдемиясида икки босқчида ташкил қилинган бўлиб, унда Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Ўзбекистон халқаро ислом академияси, Ўзбекистондаги Ислом сивилизацияси маркази, Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази, Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази, Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази, Тошкент ислом институти, “Кўкалдош”, “Хадичаи кубро” ўрта махсус ислом билим юртлари мутахассислари қатнашдилар.

Доктор Ҳамза Бакрий аввало тингловчиларга қўлёзмаларни тадқиқ қилиш усуллари ва унга оид тартиб-қоидалар билан таништириб ўтди. Сўнг дарслар давомида олим бу соҳада ўзининг юксак тажрибалари билан ўртоқлашди. Шунингдек, юртимизда тадқиқ қилиниши керак бўлган манбалар жуда ҳам кўплиги ҳамда улар билан ишлаш учун мутахассислар доимий тарзда ўз малакаларини ошириб боришлари кераклигини ҳам эслатиб ўтди.

 “Калом илми”га бағишланган иккинчи давра дарсларида Абу Ҳафс Нажмиддин Умар Насафийнинг “ал-Ақоид ан-насафия” асари тўлиқ қисқа шарҳлар билан ўрганиб чиқилди. Бунда асосан калом илми асосоларини тушунтириб ўтиш билан бир қаторда, мутакаллим, муътазила ва аҳли сунна уламолари ўртасидаги айрим ихтилофларнинг келиб чиқиш илдизлари ва уларнинг ечимлари ҳақида сўзлаб берди.

Калом илми бўйича ташкил қилинган дарсларда Тошкент Ислом институтидан ҳам бир нечта устозлар иштирок этдилар. Жумладан Примов Соатмурод, Раззоқов Яхё, Жўраев Фарҳод, Раҳимов Неъматуллоҳ, Ғофуров Илҳомжон, Жўраев Сойибжон, Ғофуров Адбуллоҳ, Тўхтаев Насруллоҳ, Аҳмедов Сайқал, Яшнаров Муҳаммадхон, Азимбаев Валихон каби устозлар ўқув курсида фаол қатнашиб якунда Доктор Ҳамза Бакрий томонидан берилган  сертификатларга эга бўлдилар.

Бундан ташқари Доктор Ҳамза Бакрий 8-июн куни Тошкент Ислом институтига ташриф буюрди ва талабалар билан учрашиб, уларга  ҳозирги кундаги долзарб ва ихтилофларга сабаб бўлаётган диний мавзулар борасида тушунчалар берди. Суҳбатдан сўнг институтнинг келажакдаги фаолиятига маваффақиятлар тилаб дуои хайрлар қилди.

Эслатиб ўтамиз доктор Ҳамза Бакрий асли Иорданиялик бўлиб, ҳозирги кунда Туркияда истиқомат қилади. Мазкур ташриф олимнинг юртимизга иккинчи ташрифи бўлиб, биринчи бор 2020 йил март ойида юртимизда бўлиб, мамлакатимиздаги эътиборга молик жойларни зиёрат қилган ва диний таълим муассаларида талабалар билан учрашувлар ўтказган эди.

“Ақоид ва фиқҳий фанлар” кафедраси

ўқитувчиси Сойибжон Жўраев

309030cookie-checkДоктор Ҳамза Бакрий Олий маъҳад устозларига сертификат топширди

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: