islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

“Амир Темур дунё цивилизацияси ривожига беқиёс ҳисса қўшган буюк бунёдкор”

Бугун, 9 апрель куни Тошкент ислом институтида Амир Темур таваллудининг 682 йиллигига бағишлаб “Амир Темур дунё цивилизацияси ривожига беқиёс ҳисса қўшган буюк бунёдкор” номли маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда маърузачи Ўзбекистон Давлат санъат музейи “Ўзбек халқ амалий санъати бўлими” мудири О.Тангиров, ТИИ “Ижтимоий фанлар” кафедраси мудири А.Тошпўлатов, “Маънавият, маърифат ва иқтидорли талабалар билан ишлаш бўлими” бошлиғи Ў.Собиров, бўлим услубчиси Ғ.Баратов ҳамда ТИИнинг 3-4 курс талабалари иштирок этди.

Маърузачи О.Тангиров Амир Темур ўз вақтида Осиё ва Европада рўй берган тарихий ўзгаришларга ҳал қилувчи таъсир кўрсатиб, дунё цивилизацияси ривожига беқиёс ҳисса қўшган буюк бунёдкор бўлганини таъкидлади.

О.Тангировнинг маълумот беришича, Евросиё ҳудудида улкан салтанат барпо қилган Амир Темур шахси ва фаолиятига қизиқиш халқаро майдонда тобора ортиб бормоқда. У ҳақда шарқ ва ғарб тилларида 1,5 мингдан ортиқ асар битилган. Бугун дунёнинг қарийб 50 мамлакатида темуршунос олимлар илмий изланишлар олиб бормоқда.

Давра суҳбатида иштирок этган талабаларнинг Амир Темур ҳақидаги билим ва тушунчалари янада кенгайди. Тадбирни “Ижтимоий фанлар” кафедраси мудири А.Тошпўлатов йиғилганларга миннаддорчилик билдирди. Сўнгра талабалар томонидан Қуръони карим тиловат қилиниб, савоби саркарда А.Темур ва бошқа ўтган мўъмин мусулмонларнинг руҳониятларига бағшида қилинди.

Маънавият, маърифат ва иқтидорли

талабалар билан ишлаш бўлими бошлиғи Ўткир СОБИРОВ

31140cookie-check“Амир Темур дунё цивилизацияси ривожига беқиёс ҳисса қўшган буюк бунёдкор”

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: