islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Темурийлар тарихи давлат музейига ташриф

Буюк бобомиз, саркарда, давлат арбоби, соҳибқирон Амир Темур таваллудинг 682 йиллиги муносабати билан Тошкент ислом институтининг 2-босқич талабалари “Темурийлар тарихи давлат музей”ига ташриф уюштирдилар.

Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Каримов ташаббуслари билан 1996 йилда барпо этилган ушбу музей Тошкент шаҳрининг қоқ марказида, Амир Темур ҳиёбонинг ёнгинасида жойлашган.

Музей экспозисиясидан ўрин олган экспонатларни қизиқиш билан томоша қилдик. Кўрганларимдан завқландим. Биз қудратли давлатнинг, буюк аждодларнинг авлодлари эканлигимдан фахрландим. Мен ҳам келажакда етук шахс бўлишни ўз олдимга улкан мақсад қилиб олганман. Мана шу мақсадга эришиш учун астойдил интиламан, – дейди 2-курс талабаси Нейматов Муҳаммад Юсуф.

Музейнинг кўргазмалар залидаги миниатюра услубида яратилган деворий суратни кўриб, мен тарихимизнинг узоқ ўтмишини ўқигандай бўлдим. Уч қисмдан иборат ушбу тасвирларда Темур бобомизнинг Ватан равнақи йўлида кўрсатган жасоратлари ўз ифодасини топган. Шундай экан биз ёшлар – мана шундай аждодларимиз қолдирган меросини асраб авайлашимиз керак – дейди, 2-курс талабаси Бобораҳимов Зикриё.

Музейга қилинган экскурсия давомида талабаларга музейда сақланаётган 10-14 асрларда Темурийлар сулоласига оид бўлган бир қанча осори-атиқалар ва Амир Темур томонидан Самарқанд шаҳрига олиб келинган ва ҳозирда ушбу музейда сақланаётган “Усмон Мусҳафи” китоби нинг нусхаси кўрсатилди. Талабалар музейда Темурийлар сулоласига тегишли сопол буюмлар, кўзалар, қозонлар, ўша даврдаги қурол-аслаҳалар, от абзарлари, кийим-кечаклар, кандакорлик намуналари, Темурийлар сулоласига ишланган турли хил миниатюралар ва бошқалар билан яқиндан танишишди.

Шунингдек, музейда сақланаётган бошқа қадимий китобларни томоша қилишди. Булардан “Темур тузуклари”, Шарафиддин Али Яздийнинг “Зафарнома”,  Мирзо Улуғбекнинг “Зижи Курагоний” каби асарларнинг асл нусхалари билан танишиб чиқишди.

Шунингдек, талабаларга Темур ва Темурийларнинг Ўрта Осиё маданияти ва ҳатто жаҳон маданиятига қўшган ҳиссаси ҳақида ҳикоя қилиб берилди. Хусусан, Темурнинг мардликлиги, адолатлилиги ҳамда ҳорижий мамлакатлар билан олиб борган сиёсати талабаларда янада фаҳр ҳиссини уйғотди. Талабалар ушбу музейда ўзларига керакли бўлган маълумотларни олишди.

Маънавият, маърифат ва иқтидорли

талабалар билан ишлаш бўлими бошлиғи Ўткир СОБИРОВ

 

31200cookie-checkТемурийлар тарихи давлат музейига ташриф

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: