islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Кувайтда қорилар тўрт йўналиш бўйича беллашадилар

Бугун, 10 апрель куни Кувайтда 9-Халқаро Қуръон мусобақаси бошланади. Кувайт давлатининг Вақф ва Дин ишлари бўйича вазир ўринбосари Фарид Эмодийга кўра, мусобақа Амир Шайх Сабоҳ Ал-Аҳмад Ал-Жабир Ал-Сабоҳ ҳомийлигида ўтказилади.

Вақф вазирлигининг Қуръон ва Дин ишлари бўйича котиби ёрдамчиси Доктор Валид Ал-Шуайб халқаро мусобақада 79 давлатдан келган 130 нафар даъвогар ғолиблик учун кураш олиб боришини айтди.

Халқаро мусобақа мукофотини режалаш ва ривожлантириш қўмитаси раиси, Олий қўмита аъзоси Авад Нассир Ал-Кандари мукофот тўрт йўналиш, яъни, Қуръонни ҳифз йўналиши бўйича тажвид билан ўқиш, ўн марта ўқиш билан Қуръонни ёд олиш, Қуръон тиловати йўналиши ва Қуръони Каримни ёд олиш учун қўлланиладиган энг яхши техник лойиҳа учун берилишини айтди.

“KUNA” ахборот агентлиги хабарига кўра, Қуръон мусобақаси мукофотларининг умумий миқдори 130 минг Кувайт динорини (433 минг АҚШ доллари) ташкил этади.

Ундан аввал Кувайтнинг Адлия ва дин ишлари вазири Доктор Фаҳад Ал-Афаси халқаро мусобақадан кўзланган мақсад араб ва мусулмон давлатларида яшовчи Қуръони Каримни ёд олиш билан шуғулланганлар орасида ғолибларни аниқлаш, ёш авлодга Қуръон тиловати ва илмларини ўргатишда имомлар ролига эътиборни қаратиш, шунингдек, Қуръони Каримни ёд олувчиларни рағбатлантиришдан иборат эканини айтган эди.

Ушбу мусобақада ўзбекистонлик Абдулазиз қори Раҳмонберди ҳамда Исмоил қори Қурбоновлар иштирок этадилар.

ЎМИ матбуот хизмати

31310cookie-checkКувайтда қорилар тўрт йўналиш бўйича беллашадилар
1 та фикр мавжуд

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: