Унинг муаллифи Ибн Атоуллоҳ Сакандарий роҳимаҳуллоҳдир. Ушбу китобда кўплаб ҳикматлар жамланган. Улардан сўнг жуда кўп олимлар уларнинг ушбу ҳикматлар тўпламига шархлар ёзган. Жумладан Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ ҳам шарх ёзганлар номи “Ҳислатли ҳикматлар шархи” бу китоб 5 та жуздан иборат.
Нима деб ўйлайсиз, бизнинг ҳаётмизда ҳикматнинг таъсири фоидаси борми?
Албатта бор бунга далил:
Бақара сурасида:
“Ўзи хоҳлаган кишисига ҳикматни берар. Кимга ҳикмат берилса, дарҳақиқат, унга кўп яхшилик берилибдир. Фақат ақл эгаларигина эслатма олурлар.” 269-оят.
Ушбу китобнинг фоида ва таъсири бир қанча, улардан:
• Инсон фикрлашини тўғри йўналишга йўналтиради;
• Ушбу китобни ўқиб унга амал қилаолган инсонларни оқ-қорадан иборат бўлган ҳаётига турли
гўзал ранглар киради;
• Ҳаётида катта ўзгаришлар бўлади, вҳкз.
Чунки бу китобда:
• Инсоннинг ички олами яни Руҳи ва унинг қисмлари (Қалб, ақл, нафс, сир); • Аллоҳнинг сифатларини баёни;
• Жин шайтонларнинг ҳақиқати;
• Инсонларнинг ҳақиқати;
• Муаммо ва ташвишларнинг ҳақиқати;
• Турли руҳиятни ҳалок қилувчи касалликлар;
• Турли муолажалар, дуо-ю маслаҳатлар келтирилган.
Мисол:
“У зот сени махлуқотларидан узоқлаштирса билки, сенга Ўзига яқинлашиш эшигини очишни ирода қилибди”
Ушбу ҳикматнинг шархида инсоннинг турли сабаблар билан яқин инсонларидан ажралиши ва ушбу ажралиш Аллоҳнинг ўша бандани ориф бандаларидан қилиш учун қилган режаси асосида кетаётгани ва уни келгусида Аллаҳ қандай йўлни танлашига кўра қайси синовни бериши баён қилинган.
Хулоса қилиб айтадиган бўлсам ҳикмат мўминнинг йўқотганидир уни қаерда топса дарҳол олиши ва амал қилиши керак. Чунки Аллоҳ ўша ҳикматларни бекорга кўзларимизга кўрсатмайди балки У берган ақл билан фикрлаб ва ўша кўрсатмага амал қилишимиз керак бўлади.