islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

УБАЙ ИБН КАЪБ РОЗИЯЛЛОҲУ АНҲУНИНГ ФАЗЛЛАРИ

Улуғ саҳоба Убай ибн Каъб розияллоҳу анҳунинг кунялари Абу Мунзирдир. Убай ибн Каъб розияллоҳу анҳу дастлаб мусулмон бўлган мадиналиклар билан Исломга кирган эдилар. Бу зот иккала «Ақаба» байъатида, Бадр ва ундан кейинги ҳамма урушларда иштирок этдилар. Убай ибн Каъб розияллоҳу анҳу ҳижратдан кейин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ваҳий котибларидан бири бўлдилар. Убай ибн Каъб розияллоҳу анҳу жангларда ҳам жонларини фидо қилиб қатнашар эдилар. Аҳзоб урушида ярадор ҳам бўлганлар. Имом Муслим ва Термизийлар ривоят қиладилар: «Аҳзоб куни Убай ярадор бўлди. Бас, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга қиздирилган нарса босдилар». Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўзлари Убай ибн Каъб розияллоҳу анҳуни даволашга ўтганлари буулуғ саҳобийнинг мартабалари қанчалик буюк эканлигини кўрсатади. Имом Муслим ва Абу Довудлар ривоят қиладилар: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам Убай ибн Каъб розияллоҳу анҳуга табиб юбордилар. Бас, у унинг бир томирини кесиб туриб, кейин қиздирилган нарса босди». Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Аҳзоб урушида бемор бўлган Убай ибн Каъб розияллоҳу анҳуга табиб юборишлари у зотнинг ҳар хил табибликни даъво қилувчиларни эмас, ҳақиқий тажрибадан ўтган тибни эътироф қилишларини билдиради. Шу билан бирга, у зот алайҳиссаломнинг Убай ибн Каъб розияллоҳу анҳуга нисбатан бўлган эҳтимом ва эҳтиромларини кўрсатади. Убай ибн Каъб розияллоҳу анҳу ўзларининг барча заковатларини Қуръони Каримни ўрганишга, илм олишга сафарбар қилдилар. У кишининг бу саъй ва ҳаракатлари тезда ўз самарасини берди. Убай ибн Каъб розияллоҳу анҳу саҳобаи киромлар ичида қироат ва илмнинг бошқа соҳаларида кўзга кўринган арбобга айландилар. У кишига Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўзлари алоҳида эҳтиром ила қарай бошладилар.

Бир куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам у кишидан: «Эй Абу Мунзир, Аллоҳнинг Китобидаги қайси оят энг улуғдедилар. «Аллоҳ ва Унинг Расули билувчироқ», деди у киши. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам яна бир марта: «Эй Абу Мунзир, Аллоҳнинг Китобидаги қайси оят энг улуғдедилар. «Аллоҳу лаа илааҳа иллааҳувал Ҳаййул Қоййум», деб жавоб бердилар Убай ибн Каъб розияллоҳу анҳу. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мамнун бўлган ҳолда у кишининг кўксиларига уриб: «Сенга илм осон бўлсин, Абу Мунзир», дедилар. Бу улкан башорат эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Убай ибн Каъб розияллоҳу анҳуда илм ҳосил бўлганига ишора қилган ва яна ҳам зиёда бўлиши учун дуо қилган эдилар. Аллоҳ таоло бу дуони ижобат қилди. Убай ибн Каъб розияллоҳу анҳу мусулмон умматининг энг машҳур қорисига айландилар. У киши бу умматнинг энг илмли кишиларидан бири бўлдилар. Имом Аҳмад ибн Ҳанбал ривоят қиладилар: «Убай ибн Каъб Пайғамбар алайҳиссалом ҳузурларида «Фотиҳа» сурасини ўқиди, шунда Ҳазрат: «Менинг жоним тасарруфида бўлган Зот билан қасам ичаманки, Тавротда ҳам, Инжилда ҳам, Забурда ҳам, Фурқонда (Қуръонда) ҳам бунга ўхшаши туширилмаган», дедилар». Бир куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Убай ибн Каъб розияллоҳу анҳуга: «Эй Убай ибн Каъб, менга Қуръонни арз қилишим амр қилинди», дедилар. «Эй Аллоҳнинг Расули, ота-онам сизга фидо бўлсин, сизга исмим зикр қилиндимидедиу киши. «Ҳа! Исминг ҳам. Насабинг ҳам. Юқори тўпламда», дедилар у зот. Фаришталар тўпламида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга бировнинг исми зикр қилинишидан улуғ мартабаборми?! Қуръонни Аллоҳ таолодан қабул қилиб олаётган зотга юқоридан «Сен Қуръонни Убай ибн Каъбга ўқиб бер», деган амр келишига нима дейишмумкин?! Бунинг ҳаммаси Убай ибн Каъб розияллоҳу анҳунинг кимликларини яққол кўрсатади. Бошқа бир ривоятда айтилишича:«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ менга Қуръоннинг «Баййина» сурасини Убайга ўқиб беришни буюрди», деб айтадилар». Келаси ривоят Убай ибн Каъб розияллоҳу анҳунинг мартабаларини яна ҳам юқорига кўтаради. Имом Абу Довуд Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қиладилар: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам бир намозда қироат қилаётиб, илтибосга тушиб қолдилар. Уқиб бўлганларидан кейин Убай ибн Каъбга: «Биз билан намоз ўқидингмидеб сўрадилар. «Ҳа», деди. «Нима сени ман қилдидедилар». Ибн Ҳиббоннинг лафзида: «Сени менга луқма беришдан нима ман қилдидедилар», дейилган. Ҳа, Убай ибн Каъб розияллоҳу анҳу энг яхши қори саҳобалардан эдилар. Шунинг учун ҳам Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айнан ўша кишидан нима учун луқма бермаганларини сўрамокдалар. Қаранг-а! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўзлари Қуръонни қабул қилиб олаётган зотУбай ибн Каъб розияллоҳу анҳуга «Сени менга луқма беришдан нима ман қилдидемокдалар! Албатта, бу ҳол ҳам Убай ибн Каъб розияллоҳу анҳунинг ҳақиқатларини яна бир бор намойиш қилмокда. Убай ибн Каъб розияллоҳу анҳу Қуръонга моҳир ва олим бўлишлари билан бирга, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларига ҳам олим ва унга амал қилишга даъватчи эдилар. Абу Нуъайм ва Лалкоийлар ривоят қиладилар: «Убай ибн Каъб розияллоҳу анҳу: «Сиз йўлни ва суннатни лозим тутинг. Ер юзида қай бир банда йўл ва суннатда бўлса, Роҳманни зикр қилиб, Аллоҳдан қўрққанидан кўзига ёш келса, уни У зот азобламас. Ер юзида қайбир банда йўл ва суннатда бўлса, ичида Аллоҳни зикр қилганда Аллоҳдан қўрққанидан териси титраса, албатта, у худди барги қуриган дарахтга ўхшайди. Агар унга қаттиқ шамол тегса, барглари тўкилади. Аллоҳ ўша банданинг гуноҳларини худди ўша дарахтнинг барглари тўкилгандек тўкади. Албатта, Аллоҳнинг йўли ва суннатдаги оз нарса Аллоҳнинг йўли ва суннатга хилоф кўп нарсадан яхшидир.

404-гуруҳ талабаси Шаробиддинов Илёсжон

313230cookie-checkУБАЙ ИБН КАЪБ РОЗИЯЛЛОҲУ АНҲУНИНГ ФАЗЛЛАРИ

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: