islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

«Нукр ва мункар»

«Нукр ва мункар»

13-савол: Аллоҳ таоло айтади:

حَتَّى إِذَا لَقِيَا غُلَامًا فَقَتَلَهُ قَالَ أَقَتَلْتَ نَفْسًا زَكِيَّةً بِغَيْرِ نَفْسٍ لَقَدْ جِئْتَ شَيْئًا نُكْرًا

«То бир болани учратганида, уни ўлдирди. У (Мусо): «Бировни ўлдирмаган бегуноҳ жонни ўлдирасанми?! Жуда мункар нарса қилдинг-ку?!» – деди» (Каҳф сураси, 74-оят).

وَإِنَّهُمْ لَيَقُولُونَ مُنْكَرًا مِنَ الْقَوْلِ وَزُورًا

«Ва, албатта, улар инкор қилинган ва ғирт ёлғон сўзларни айтурлар» (Мужодала сураси, 2-оят).

Биринчи оятдаги «нукр» сўзи билан иккинчи оятдаги «мункар» сўзининг маъноси орасидаги фарқ нима?

13-жавоб: «Нукр» – бу инсон уни билмайдиган, уни тушунмасдан инкор қиладиган нарсадир. Бу унинг билмаслигининг сабабидир ва бунда у хато қилади, аслида эса, ўша нарса тўғри ва бехато бўлади.

«Мункар» эса, ҳақиқатида ва аслида қабиҳ ва ботил бир ишдир. Шариат уни инкор этиб, ҳаром қилади. Бизни эса, уни инкор қилиб, унга қарши курашишга чақиради, гарчи баъзи одамлар уни қабул қилиб, бажарсаларда ва унга рози бўлсаларда, у ботил ва рад қилингандир.

Таҳфизул Қуръон кафедраси ўқитувчиси Исломхон Убайдуллаев,

Қосим Ошурнинг “Қуръоний жавҳарлар: 1000 саволга 1000 жавоб”

китоби асосида тайёрлади

316520cookie-check«Нукр ва мункар»

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: