2018 йил 16 апрель куни соат 10.00 да Тошкент ислом университетининг “Б” бино 212-аудиториясида “Имом Термизий халкаро илмий-тадқиқот маркази” ва Саудия Арабистонининг “Информация ва араб-рус тадқиқотлари маркази” ҳамкорлигида “Имом Термизий илмий меросининг ислом тамаддуни ривожидаги аҳамияти” мавзусидаги илмий семинар бўлиб ўтади. Бу ҳақда “Имом Термизий халкаро илмий-тадқиқот маркази” директори Убайдулла Уватов 14 апрель куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасида бўлиб ўтган матбуот анжуманида маълум қилди.
Семинарга “Информация ва араб-рус тадқиқотлари маркази”дан марказ раиси доктор Мажид ибн Абдулазиз ат-Туркий, “Мажлис аш-Шўро” собиқ аъзоси, ҳадисшунос олим Шайх Доктор Фолиҳ ибн Муҳаммад ас-Сағийр ва шайх Сомий ибн Абдуллоҳ ал-Мағлуслар ташриф буюришади.
Семинарда қуйидаги мавзуларда маърузалар тингланади:
– Шайх Доктор Фолиҳ ибн Муҳаммад ас-Сағийр: “Имом Термизий илмий-маънавий меросининг хадис илми ривожида тутган ўрни”;
-Жўрабек Чўтматов (Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази директор ўринбосари): “Имом Термизий асарларининг ислом тамаддуни ривожида тутган ўрни”;
Устоз, шайх Сомий ибн Абдуллоҳ ал-Мағлус (Ўзбекистонлик муҳаддис олимлар атласи муаллифи): “Ўзбекистонлик муҳаддис олимлар атласи” асарининг тақдимоти;
-Жалолиддин Мирзаев (Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази илмий ходими): “Имом Термизий маънавий меросининг мустақиллик йилларида ўрганилиши”.
Мазкур илмий семинарда Тошкент ислом институти ўқитувчи ва талабалари ҳам иштирок этишади.
[…] хабар берганимиздек, 2018 йил 16 апрель куни Тошкент ислом университетида […]