ليكن عملك خالصا صوابا
27-савол: Аллоҳ таоло айтади:
لِيَبْلُوَكُمْ أَيُّكُمْ أَحْسَنُ عَمَلًا
«Сизларнинг қайсиларингиз амалда яхшироқ эканлигинггизни синаш учун яратгандир» (Мулк сураси, 2-оят).
Бу оят ҳақида Фузайл ибн Иёзнинг тафсири қандай?
27-жавоб: У: «Агар ихлос билан, тўғри қилса», деди. Шунда ундан «Эй Абу Алий ихлос билан тўғри қилиш нима?», деб сўрадилар. У шундай жавоб берди: «Агар амал холис бўлса-ю тўғри бўлмаса, қабул бўлмайди ва агар тўғри бўлса-ю ихлос бўлмаса, яна қабул бўлмайди. У қабул бўлиши учун холис ва тўғри бўлиши керак. Холис бўлиш, унинг фақат Аллоҳ учун бўлиши, тўғри эса, суннатга мувофиқ бўлишидир».