islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Тошкент ислом институтида 2021-2022 йил ўқув йили давомида амалга оширилган илмий тадқиқот ишлари

Тошкент ислом институтида жорий ўқув йили давомида профессор-ўқитувчилар томонидан илмий-тадқиқот ишлари самарали тарзда бажарилди. 2021-2022 ўқув йили давомида илмий тадқиқотлар бўйича институт профессор-ўқитувчилари томонидан жами етти юздан зиёд ишлар амалга оширилган.

Шундан республика миқёсидаги илмий журналларда, газеталарда ва анжуманларда жами 126 та илмий мақолалар эълон қилинди. Хорижий илмий журнал ва анжуманларда жами 59 та илмий мақолалар ҳамда тезислар эълон қилинди. Мазкур ўқув йили давомида профессор-ўқитувчилар томонидан жами 55 та монография, ўқув қўлланма рисола ва асарлар чоп этилди. Ўқув йил давомида республика интернет сайтларида жами 260 та  илмий мақолалар, видео ва аудио чиқишлар, республика телеканаллари орқали жами 212 та интервью ва эксперт сифатидаги иштироклар амалга оширилди.

Шунингдек, институтнинг уч нафар ўқитувчиси илмий даража олиш учун дисссертацияни муваффақиятли ҳимоя қилди. Ўн нафарга яқин профессор-ўқитувчиларнинг мавзулари ОАК журналидан рўйхатдан ўтиб, ўз мавзулари бўйича тадқиқот ишларини олиб бормоқдалар.

Булардан ташқари институт талабаларининг турли нашрлар ва сайтларда мақолалари эълон қилинди. Талабалар ўртасида мақола ёзиш бўйича бир неча тадбирлар ташкил этилиб ғолиблар институт томонидан тақдирланди. Институт талабалари илмий-тадқиқот ишлари бўйича илмий журналларга, диний-маърифий нашрлар ҳамда институт сайти “oliymahad.uz” ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси тизимидаги интернет саҳифалари учун икки юздан ортиқ долзарб мавзулардаги илмий-маърифий мақолалар чоп этилди.

 

ТИИ Илмий-тадқиқот фаолиятини

ташкил этиш бўлими муҳандиси М.Мавлянкулов

 

320050cookie-checkТошкент ислом институтида 2021-2022 йил ўқув йили давомида амалга оширилган илмий тадқиқот ишлари

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: