islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Академик Неъматуллоҳ Иброҳимов янги ташкил этилган академияни бошқаради

Аввал хабар берганимиздек, 2018 йил 16 апрель куни “Диний-маърифий соҳа фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони имзоланди. Унга кўра диний-маърифий соҳа фаолияти бўйича бир қатор муҳим янгилик ва ўзгаришлар кузатилмоқда.

Фармоннинг 4-бандига кўра, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Ўзбекистон ислом академияси ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Тошкент ислом университети таклифлари маъқулланиб университет негизида Ўзбекистон халқаро ислом академияси ташкил этилган эди.

2018 йил 18 апрель куни Ўзбекистон халқаро ислом академияси (Шайхонтаҳур тумани, А.Қодирий кўчаси 11-уйда жойлашган собиқ Тошкент ислом университети биноси)да мажлис ўтказилган. Ташкил этилган академияга Ўзбекистон ислом академияси ректори академик Неъматуллоҳ Иброҳимов тайинланган.

Навбатда Ўзбекистон халқаро ислом академияси фаолиятини ташкил этиш ва қўллаб-қувватлаш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарори қабул қилинади.

Эслатиб ўтамиз, фаолияти тугатилган Тошкент ислом университети бу йил 7 апрель куни “19 ёш”га тўлган эди.

32250cookie-checkАкадемик Неъматуллоҳ Иброҳимов янги ташкил этилган академияни бошқаради

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: