Ислом динида устознинг қадри-қиммати жуда улуғ эканлиги таъкидланади. Чунки бу диннинг илмлари устоздан шогирдга ўтиб, бизнинг давримизгача етиб келди. Бизнинг муқаддас китобимиз бўлмиш Қуръони карим ҳам устоздан шогирдга ўтиб келади.
Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Қуръонни ўрганиб, ундан таълим берувчи кишиларни умматнинг энг яхшиси деб, ўз ҳадисларида марҳамат қилганлар.
«خَيرُكُم من تعلَّمَ القرآنَ وعلَّمَهُ»
“Сизларнинг энг яхшингиз Қуръонни ўрганиб, уни бошқаларга ўргатганингиздир”.
Хусусан, Уламолар Қуръони каримдан бошқа илмларни ҳам устоздан олишга буюрадилар. Чунки устоз шогирдга табиб ҳисобланади. Табиб беморга қандай дори даво болишини билгандек, устоз ҳам ўз шогирдига нима керак эканлигини билади.
Табибдан сиз жисмоний жароҳатларга даво олсангиз, устоздан манавий жароҳатларга даво топасиз.
Аллоҳ таоло барчамизни умматнинг энг яхшиси бўлиш шарафига муваффақ қилсин. Устозларимизга ўхшаб динда холис хизмат қилишни насиб айласин. Барча Узтозларимизга келаётган байрам муборак бўлсин.
Тошкент ислом институти талабаси Дадабаев Исломбек