islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

🌙 МУФТИЙ ҲАЗРАТ КАТТА ЛАНГАР ҚУРЪОНИ САҚЛАНИШИНИ КЎЗДАН КЕЧИРДИЛАР 

🌙 МУФТИЙ ҲАЗРАТ КАТТА ЛАНГАР ҚУРЪОНИ САҚЛАНИШИНИ КЎЗДАН КЕЧИРДИЛАР

✅ Шу йил 5 октябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари идора Кутубхонаси фондидаги Катта Лангар Қуръонининг сақланиш жараёни билан яқиндан танишдилар.

📚 Кутубхона мудири Камолиддин Маҳкамов Муфтий ҳазратларига мусҳафнинг реставрация ишлари ва сақлаш жараёни ҳақида батафсил маълумот берди. Унинг қайд этишича, мусҳаф ҳаво ҳарорати ва намлиги махсус жиҳозлар билан мунтазам назорат қилиб бориладиган консервация ва реставрация лабораториясида сақланади. Унда ҳаво намлиги 50 фоизни, ҳарорат 18+ 20+ даражани ташкил этади.

🤲 Муфтий ҳазратлари кутубхона фонди билан танишар эканлар, мана шундай бебаҳо меросларни асраб-авайлаш, уларни келажак авлодга бус-бутун етказиш ва тадқиқ этиш ишларига катта эътибор қаратишни алоҳида таъкидладилар. Шунингдек, мана шундай хайрли ишларга ҳисса қўшаётган барча масъулларнинг ҳақига дуо қилдилар.

🕌 Маълумот учун таъкидлаш жоизки, муҳтарам Президентимизнинг ташаббуслари билан Ўзбекистон мусулмонлари идорасида сақланаётган Катта Лангар Қуръони реставрация қилинди, яъни кўп асрлик чанг, ғубор, замбруғу зарарли бактериялардан тозаланди.

🔸Мусҳаф саҳифалари таъмири Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси шафелигида Франциянинг Лувр музейи реставраторлари ва маҳаллий мутахассислар иштирокида уч босқичда, яъни 2019, 2020 ва 2021 йилларда амалга оширилди.

📚Катта Лангар Қуръонининг тарихий аҳамияти, мусулмон дунёсидаги қадр-қиммати жуда юқори бўлиб, мусҳаф кўп асрлар нафақат юртимиз, балки дунё аҳли, бутун инсониятнинг маънавий бойлиги бўлиб хизмат қилади.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Матбуот хизмати

Muslim.uz

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar

330070cookie-check🌙 МУФТИЙ ҲАЗРАТ КАТТА ЛАНГАР ҚУРЪОНИ САҚЛАНИШИНИ КЎЗДАН КЕЧИРДИЛАР 

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: