islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Саҳобалар Аллоҳ ва Расулининг севгисига эришиш учун нималар қилдилар ва нималардан воз кечдилар

Саҳобалар Аллоҳ Пайғамбари орқали тарбия қилиндилар. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам уларни ҳар куни ҳар хил усулда тоқатига қараб тарбиялаб борардилар. Улар кунлик оятлардан, ҳадислардан сўғорилар ва парваришланарди ва энг қизиғи улар эшитган оят ва ҳадисни кибор саҳобалар ҳам эшитган, лекин натижа бир ҳил эмасди. Чунки саҳобаларнинг барчаларига амалларнинг барчасида ипидан эгнасигача мусобақа қилиш илҳоми бор эди.

Ундан ташқари кунлик оятларга гувоҳ бўлиши ва кунлик ҳадислар ва айниқса Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламда Қуръон ва ҳадис жамланиб амаллари зоҳир ва ботинда кўриниб турар эди. Ундан ташқари муъжизалар ва бошқалари уларни амалларни тўлиқ ва мукаммал қилишга ундарди.

Саҳобалар пайтида кишиларнинг ҳоли турли ҳил кўринишда бўларди. Саҳобалар бундай ҳолни кўрганларидан сўнг кеча ва кундуз соат ва дақиқа Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан кўз узмайдиган бўлиб қолди.

Мисол учун биз бир қизиқ сериални кўрсак уни эртаси куни соатма соат кутиб бир дақиқасини ҳам ўтказиб юбормаймиз. Энди саҳобаларнинг барчалари нимага қизиқарди. Кунлик оят ва ҳадислар амали қай усул ва даражада амалга оширилишини Расулуллоҳда кузатирдилар.

Расулуллоҳнинг ҳаёти саҳобаларга ойнадек кўриниб турарди. Айрим кўролмаган жойларини уммул мўмининлар хабар бериб турарди. Набий алайҳиссаломнинг кўп хотинларга уйланишининг асосий сабабларидан бири илоҳий буйруқ бўлиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдаги зоҳир ва ботиндаги барча амалларни тўлиқ хабар бериш мақсад қилинганди. Баъзи китобларда 14 та хотинлари бўлган, дейилади. Улар кечаю кундуз Расулуллоҳнинг амалларидан хабардор бўларди.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Қуръонга қандай амал қиларди? Тасаввур қилиб бўлмайдиган даражада эди. Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу оддий бир Қуръон ўқиса кофир ва мушрикларнинг болалари ва аёллари девордан ошгидай ва сакраб ўтгидай йиғлаб эшитарди. Қуръон билан ҳоли ўзгарганини кўриб, улар тамом бўлиб ерга бирга йиқилиб қоларди. Буни хабарини топган мушриклар болаларини у зотни кўрмасин ва эшитмасин деб ҳайдарди. Охири кўчиртириб юборди.

Қуръон ўқиб йиғларди, хурсанд бўларди, ваъз оларди, илондек тебранарди, хушидан кетарди, бақириб юборарди. Агар биз ҳам бир марта бўлса-да Абу Бакр разияллоҳу анҳунинг Қуръон ўқишига амал қилишига гўвоҳ бўлганимизда исломимиз гўзал бўлармиди, балки!

Мисол учун ҳар бир амалнинг усуллари ва қоидалари мавжуд. Уни яъни бир вазифа тўлиқ охирги нуқтага етмасдан унинг ранги ва шакли шамойили кўринмасдан 10 йил ўтса-да иккинчи амал унга берилмайди. Аллоҳни кўриб тургандек ибодат қилиш амалларнинг энг гўзалидир. Бир амал хато қилинса ёки маромига етказиб бажарилмаса, унга иккинчи, учинчи ва тўртинчи амаллар қўшилиб гўзал қилинмаса, ўзларини айбдор ва қиёматда иқоб бор деб ҳисоб қилиш фикри бор эди.

Улар бизга ўхшаб дарс эшитмаган. Эшитган нарсасига тиш-тирноғи билан амал қилишга киришган. Уни зое қилиш ақлга сиғмайдиган иш дердилар. Улар дарахт мисоли кундан кун рангларга кириб мевасини кўрсатган мисоли эди. Ҳар бирлари гўзал бир хулқларни ўзларида мужассам этган амал соҳиблари эди. Улар ҳамма нарсада моҳир бўлганлар. Нафси билан умуман ишлари бўлмаган. Доим уни тергаб чўмолидек эзғилаб ўлдириб ташлаган.

Мақола Раббиъул аввалнинг биринчи куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳивасалламнинг Равзаларида, Мадинада ёзилди.

Аллоҳумма солли ва саллим ва барик.

Тошкент шаҳар Юнусобод оқтепа жоме масжиди ноиб имоми

Уролназар Мустофо Жарқўрғоний

330020cookie-checkСаҳобалар Аллоҳ ва Расулининг севгисига эришиш учун нималар қилдилар ва нималардан воз кечдилар

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: