islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Талабалар ўртасида Маҳмудхўжа Беҳбудий шахсияти ва ижоди мавзусида эссе ёзиш мусобақаси ўтказилди

Тошкент ислом институти талабалари ўртасида буюк жадид олим Маҳмудхўжа Беҳбудий шахсияти ва ижоди ҳақида эссе ёзиш мусобақаси ташкил этилди. Тадбир ёшларни миллий маънавият, илм-фан ва маданиятга қизиқтириш, Беҳбудий меросини чуқур ўрганишга рағбатлантириш мақсадида ўтказилди.

Маҳмудхўжа Беҳбудий (1875-1919) — ўз даврида таълим ва маданият соҳасида муҳим ўзгаришлар қилган олим, жадидчилик ҳаракати етакчиси, ёзувчи ва ношир. У таълим тизимини модернизация қилиш, миллий уйғониш жараёнини тезлатишда катта ҳисса қўшган.

Талабалар Беҳбудий шахсиятини ёритишда унинг илмий мероси, ижтимоий фаолияти, янги авлодни тарбиялашдаги роли ҳақида ўз фикрларини баён этдилар. Эссе орқали иштирокчилар жадидчилик тарғиботи, замонавийликка интилиш ҳамда миллий қадриятларни асраб-авайлаш борасида муҳим тушунчалар олдилар.

Мусобақа иштирокчилари орасида ижодий фикрлаш, мустақил таҳлил кўникмалари ривожланди. Шунингдек, ёшлар орасида Маҳмудхўжа Беҳбудий меросига ҳурмат ва эҳтиром янада кучайди. Бу каби тадбирлар миллий тараққиётимизда ўзбек зиёлилари нафаси ва ижтимоий-маънавий ҳаётда тутган ўрнини англашга хизмат қилади.

Эсселерни баҳолаш жараёнида иштирокчиларнинг фикр мустақиллиги, ёзув услуби, таҳлилий ёндашуви ва Беҳбудий шахсиятига нисбатан ифодаланган ҳурмат даражасига алоҳида эътибор берилди. Натижада, энг чуқур таҳлил ва таъсирчан баён билан ажралиб чиққан бир қатор талабалар ғолиб сифатида тақдирландилар.

1-ўрин — Ғиёсиддинов Муҳаммад Амин Хусан ўғли

2-ўрин — Чориев Муҳҳаммадсодиқ Акбар ўғли

3-ўрин — Бобоназаров Муҳаммад-Содиқ Тоир ўғли

Ғолиблар институт раҳбарияти томонидан диплом ва эсдалик совғалар билан тақдирландилар.

457210cookie-checkТалабалар ўртасида Маҳмудхўжа Беҳбудий шахсияти ва ижоди мавзусида эссе ёзиш мусобақаси ўтказилди

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: