islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Олий ўрин соҳибига Президент совғаси – Ласетти топширилади

21 апрель куни эрталаб “Ўзбекистон Қуръон мусобақаси-2018”нинг Республика босқичи Тошкент шаҳри Талабалар шаҳарчасидаги “Ёшлар маркази”да бошланган эди.

Бугун финал босқичининг 2-куни бошланди. Мусобақа қизғин паллага кирди. Кўп босқичли мазкур мусобақанинг республика босқичи ғолибини аниқлашда «Олий мукофот» ўрни киритилди. Унга кўра барча йўналиш ғолиблари ичида энг юқори балл тўплаган иштирокчига гран-при- олий мукофот Президент совғаси -Ласетти автомобили топширилади.

36 та ғолиб аниқланадиган якуний босқичда Ҳифз йўналишида 1-ўрин соҳиблари ота-онаси билан, тиловат йўналишида 1-ўринга сазовор бўлганлар эса ҳамроҳи билан умра сафарига бориш имконига эга бўладилар.

Шунингдек, иштирокчилар орасидан «Энг хушовоз Қуръон қорияси», «Энг ёш Қуръон қорияси» ва «Матонатли қори» номинациялари бўйича совриндорлар эълон қилинади.

33100cookie-checkОлий ўрин соҳибига Президент совғаси – Ласетти топширилади
1 та фикр мавжуд

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: