islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

​​Ёлғон ризқни камайтиради

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

“Ота-онага яхшилик қилиш умрни зиёда қилади. Ёлғон ризқни камайтиради. Дуо қазони қайтаради”, дедилар” (Имом Дайламий ривояти).

Шарҳ: Ушбу ҳадисда ёлғоннинг бу дунёдаги зарарларидан бири-ризқни камайтириши зикр қилиняпти. Демак, Аллоҳ таоло ёлғончи кишининг уйидан, корхона бошлиғининг корхонасидан баракани кўтаради, ризқларини қисқартириб қўяди. Ушбу ҳақиқатни бугунги кун тажрибасида ҳам кўриб турибмиз. Ёлғончилиги билан танилган нусхаларнинг ҳаётига назар солсангиз, ризқи қисқалигини кўрасиз. Улар ўзларининг ёлғончилик сифати уларга бу дунё ва охиратда яхшилик келтирмаслигини теран англаб етишлари керак. Жумладан, бу дунёда ризқлари тор бўлиб, топганлари баракасиз бўлиб, дуч келгандан қарз сўраб юришлари бежиз эмаслигини тушунишлари лозим. Демак, бу дунёю у дунёнинг бахтига эришмоқчи ва икки дунёнинг азоб-уқубатидан, шармандалигидан қутулмоқчи бўлсак, ризқимизнинг кенг ва сероб бўлишини истасак, ёлғондан қутулишимиз лозим экан. Бу ишда каттаю кичик, эркагу аёл, фуқарою амалдор баробар ҳаракат қилмоғи лозим. Ана шундагина яхшиликдан умид қилсак бўлади.

Аллоҳ таоло барчамизни ёлғончиликдан ва ёлғончиларнинг касридан Ўзи асрасин! Амин!

Рўзибек Абдунабиев,

ТИИ Модуль таълим тизими талабаси,

Сирдарё вилояти Саъду Саид

жоме масжиди имом-хатиби

331670cookie-check​​Ёлғон ризқни камайтиради

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: