islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Ўзим биламан… 

Кўпинча бизни кимдир танқид қилса танқид ёқмайди ўзим биламан деган гап ичимиздан ўтади ёки бизни камчилигимизни айтган одамга шарта юзига ҳам айтиб қўямиз. Лекин танқид келажак меваси дейишади. Аввало инсон ўзини ўзи ҳар куни танқид қилиб туриши керак. Мен бугун нима иш қилдим, диним ва дунёйим учун нима фойда келтирдим. Агар хар бир шахс ўзини ўзи танқид қилиса бошқалардан танқид эшитишга хожат қолмайди. Танқидни бизлар ота оналаримиздан ишда рахбарларимиздан ёки ёри биродарларимиздан эшитамиз. Албатта улар яҳшилик учун биздаги айб нуқсонларимизни бартараф бўлиши, келажакда ўниб ўсишимиз учун тергаб туришади. Ислом динида ҳам мўмин мўминни айбини яҳши маънода юзига чиройлик қилиб тушинтириш хақида ҳадиси шарифлар келган.

Пағамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бир ҳадиси шарифда айтканларки:

“Албатта, сизларнинг бирингиз биродарингизга ойнадир. Агар унда бир ёмонликни кўрса, уни олиб ташласин.

Яна бир ҳадиси шарифда айтганларки:” Мўмин мўмминниг ойнасидир, мўмин мўмминни биродаридир. Вақтики унга йўлиққанда унинг камчилигини ёпсин ва орқасидан ҳимоя қилсин”

Демак ушбу ҳадисдан кўриниб турибдики ҳар биримиз учун мўмин биродаримиздан олиммизми рахбарми каттами кичик панди насиҳатга мухтож эканмиз. Чунки ўзимиздаги айбни ўзимиз кўраолмаймиз худдики ойнага қараганимизда айбимизни кўрган каби. Демак ҳар бир киши яҳши маънода ойнага мухтожмиз. Бу ҳадисдан олинадиган фойдаларимиз ва амал қиладиган ишларимиз қуйдаги етти ҳил кўринишда келади.

1. Ойна фақат шаклни кўрсатади, мўмин одам бошқа бир мўмин биродаридан бепарво бўлмаслиги, ўз ҳолига ташлаб қўймаслиги керак.

2.Ойна яҳши шаклларни ҳам ёмонликларни ҳаи ўзида намоён қилади, яъни яҳшилигни ҳам айтиб мўмин биродарида бирон бир ёмон ишни кўрса ўша заҳотиёқ айтиши керак.

3.Уни бўртириб кўрсатмайди. Яҳшилигини айтиб жуда мақтаб ҳам юбормайди.

4.Агар ойна сизнинг айбингизни кўрсатиб турса, ундан ҳафа бўлмайсиз яъни уни синдириб ташламайсиз. Чунки у айб сизники ойнаники эмас. Бир мўмин биродарингиз сизга бор айбингизни айтса ундан ранжимайсиз.

5.Сизни айбингизни бировларга овоза бўлмасдан олдин сизга ойна кўрсатиб, уни огоҳлантирдими сиз албатта хурсанд бўлиб, хайрият шу ойнам бор экан бўлмаса ҳаммани олдида шарманда бўлардим, ойнадан хурсанд бўласиз. Сизнинг айбингизни биродарчилик қилиб фақат ўзингизга айтиб берган мўммини ҳам кўнглини кўтариб қўясиз.

6.Ойна сизнинг айбингизни кўрсатгандан кейин бошқа биров ойнани олдига келса олдинги кишининг аксини кўрсатиб унинг айбини кўрсатмайди. Демак мўмин бир одамни айбини айтдими бошқа одамга айтмайди.

7.Ойнананинг олдида турсангиз у сизга айбингиз жим туриб айтади. Мўмин киши бир мўминнинг айбини айтаётганда ҳам ёлғиз ўзига ҳаммага овоза қилмасдан ҳеч ким йўқ бир жойда секингига айтиб қўяди.

Хулоса ўрнида шуни айтамизки кимдир бизга танқиди баҳо бериб бизларни камчиликларимизни айтдими ўша инсондан хурсанд бўлишимиз ўзим биламан деган гапдан йироқда бўлишимиз лозим бўларкан.

 Тии мўдул таълим шакли 501-гуруҳ талабаси Юсуфалиев Ҳасанхон

344420cookie-checkЎзим биламан… 

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: