islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

“Бутунжаҳон ҳалол саммити”: Ўзбекистон ошпазлари совринли ўринларни қўлга киритишда давом этмоқда

Жорий йилнинг 24–26-ноябрь кунлари Истанбул кўргазмалар марказида (ИФМ) “Бутунжаҳон ҳалол саммити 2022” бўлиб ўтмоқда ва саммит доирасида ҳалол таомлар чемпионати ўтказилмоқда.

Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон Ошпазлар уюшмаси жамоаси навбатдаги совринли ўринларни қўлга киритди.

— Абу Ҳурайра Тўйчихўжаев – “Замонавий ошхона – гўштли таом” ва “Балиқли таом” номинациялари бўйича 2 та кумуш (иккинчи ўрин);

 Элербек Мирбабоев “Замонавий ошхона – гўштли таомлар” номинацияси бўйича иккинчи ўрин (кумуш);

— Шоҳрузхон Ибрагимов – “Балиқли таомлар” номинациясида учинчи ўрин (бронза)га сазовор бўлишди.

Тадбир Туркия Президенти ҳомийлигида, Ислом савдосини ривожлантириш маркази (ISDT) ва Ислом мамлакатлари стандартлаштириш ва метрология институти (SMIIC), шунингдек, Бутунжаҳон Ислом пазандачилик платформаси (WICS) кўмагида ўтказилмоқда.

Анъанага кўра, тадбирда давлат идоралари, тадбиркорлик субъектлари вакиллари, олимлар, экспертлар, умумий овқатланиш соҳаси мутахассислари иштирок этмоқда.

Маълумот учун, саммитда 80 та давлатдан делегатлар ва меҳмонлар қатнашади.

Қайд этиш жоизки, саммит билан бир вақтда “Halal Expo 2022” кўргазмаси ҳам бўлиб ўтмоқда. Унда меҳмонлар, жумладан, умумий овқатланиш бозоридаги энг янги технологиялар ва тенденциялар билан танишишлари мумкин бўлади.

Саммит тажриба алмашинувига кўмаклашиш, ҳалол мезонлари бўйича пазандачиликни ривожлантиришнинг истиқболли йўналишларини аниқлаш, касб маҳоратини ошириш, дунё бўйлаб мутахассислар ўртасида тажриба алмашиш, бу борадаги замонавий тенденцияларни аниқлашга қаратилган.

ТИИ матбуот хизмати

346520cookie-check“Бутунжаҳон ҳалол саммити”: Ўзбекистон ошпазлари совринли ўринларни қўлга киритишда давом этмоқда

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: