Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёвнинг Олий Мажлисга мурожаатномасини ўрганиш, диёримиздан етишиб чиққан улуғ алломаларнинг хаёти ва ижодини ўрганиш бўйича ўқув машғулотлари жадвали белгиланди. Ушбу жадвалга мувофиқ жорий йилнинг уч кун давомида 10-12 май кунлари Тошкент ислом институти Мажлислар залида талаба қизлар иштирокида ўқув машғулотлари бўлиб ўтди. Машғулотларни белгиланган мавзулар асосида ТИИ устозлари олиб борди.
Жумладан, 10 май куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёвнинг Олий Мажлисга мурожаатномаси асосидаги “Ёш авлодни ҳар томонлама соғлом ва баркамол этиб тарбиялаш. Хавфсизлик, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни таъминлаш ҳамда ташқи сиёсат соҳасидаги устувор йўналишлар” мавзусида ТИИ Маънавият, маърифат ва иқтидорли талабалар билан ишлаш бўлим бошлиғи Ў.Собиров талаба қизларга маъруза қилди.
11 май куни Имом Бухорий ҳаёти, ижоди ва илмий мероси асосида “Имом Бухорий ва у кишининг илмий меросларига бўлган эътибор” мавзусида “Диний фанлар” кафедраси ўқитувчиси М.Сайдалиев маъруза қилди.
12 май куни Имом Абу Исо Термизий буюк муҳаддиси мавзуси асосида “Имом Термизий буюк муҳаддис, буюк мутафаккир, буюк ватандошимиз. Имом Термизийнинг “Ал-Жомиъ Ас-Саҳийҳ” ва бошқа асарлари” мавзусида “Диний фанлар” кафедраси ўқитувчиси М.Жангиров маъруза қилди.
Ҳар бир маъруза сермазмун ва манфаатларга бой бўлди.
ТИИ талаба қизлар билан ишлаш бўйича услубчи,
З.Суярова