islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Араб тили мусобақасида 1-курс талабалари ғолиб бўлди

Тошкент ислом институтида «Тиллар» кафедраси томонидан барча курс талабалари ўртасида «Араб тили – жаҳон тили» шиори остида араб тили мусобақаси ўтказилди.

1–4 курс талабаларидан иборат Замахшарий, Журжоний, Саккокий ва Мулла Жомий жамоалари эъроб ўқиш ва изоҳлаш, берилган суратларни араб тилида таърифлаш, ҳикматлар чашмаси, грамматикага оид блитс саволларга жавоб бериш, қўйилган овозсиз видеони шарҳлаш ва саҳна кўриниши шартлари асосида мусобақалашдилар.

Мусобақани ТИИ ректори, профессор Муҳаммадолим Муҳаммадсидиқов, Ўқув ишлари бўйича проректор, Тиллар кафедраси катта ўқитувчиси Ёқубжон Бухарбаев, Кундузги таълим факультети декани, Тиллар кафедраси катта ўқитувчиси Ибодулла Ахроров, Тиллар кафедраси мудири Улуғбек Ҳасанов, Тиллар кафедраси ўқитувчилари Файзуллоҳ Абдулҳамидов ва Самариддин Аҳмедов ҳакамлар ҳайъати аъзолари сифатида баҳолаб бордилар.

Мусобақа якунига кўра қуйидаги натижалар қайд этилди:

1-ўрин:  1-курс талабалари – Замахшарий жамоаси: 436 балл;

2-ўрин:  3-курс талабалари – Журжоний жамоаси: 396 балл;

3-ўрин:  4-курс талабалари – Саккокий жамоаси: 394 балл;

4-ўрин:  2-курс талабалари – Мулла Жомий жамоаси: 370 балл.

ТИИ Матбуот хизмати

365120cookie-checkАраб тили мусобақасида 1-курс талабалари ғолиб бўлди

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: