islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Онлайн викторинанинг 6 нафар ғолиби аниқланди

Тошкент ислом институтида “Январ – араб тили ва балоғат фани ойлиги” деб эълон қилинган эди.

Шу муносабат билан Тиллар кафедраси томонидан “Араб тили ва балоғат илмини ўрганамиз” мавзусида институт телеграм канали фойдаланувчилари ўртасида онлайн викторина эълон қилинди.

@oliymahad каналига 3 кун давомида 10 та тест жойланиб, 30 дақиқа ичида биринчи бўлиб барча саволларга тўлиқ ва тўғри жавоб йўллаган 2 нафар иштирокчи ғолиб деб топилди.

21, 23 ва 25-январ кунлари ўтказилган викторина якунига кўра қуйидаги 6 нафар ғолибга қимматбаҳо совғалар топширилади:

1-кун ғолиблари:

  1. Умаралижон Ғаффоров, Самарқанд вилояти, Ургут шаҳри;
  2. Аиша Октяброва, Хоразм вилояти, Шовот тумани.

2-кун ғолиблари:

  1. Абдулазиз Одилжонов, Андижон шаҳри;
  2. Абдуллатиф Маматқулов, Андижон вилояти, Олтинкўл тумани, Саййид Муҳйиддин Махдум мадрасаси талабаси.

3-кун ғолиблари:

  1. Нурмуҳаммад Салимов, Андижон вилояти, Андижон шаҳри;
  2. Муслима Мамасолиева, Тошкент шаҳри, Олмазор тумани.

ТИИ Тиллар кафедраси

367250cookie-checkОнлайн викторинанинг 6 нафар ғолиби аниқланди

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: