islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Товарни кўрмасдан сотиб олса бўладими?

Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти “Ақоид ва фиқҳий фанлар” кафедраси ўқитувчиси Жўраев Музаффар Модул таълими тизими 2-курс  талабалари учун “Фиқҳ” фанидан “Савдода кўриш ихтиёри” мавзусида очиқ дарс ўтказди.

Мазкур очиқ дарсга “Ақоид ва фиқҳий фанлар” кафедраси мудири Ф.Жўраев, ўқитувчилар Н.Абдубаннаев, М.Боймиров, А.Аллоберганов, “Тиллар” кафедраси Мудири У.Ҳасанов, кафедра ўқитувчиси С. Аҳмедов ва бошқа устозлар қатнашиб, очиқ дарсни таҳлил қилдилар.

М.Жўраев очиқ дарсда янги мавзуни “Ҳидоя” асари ва бошқа мўътабар манбалар асосида ёритиб берди. Ўқитувчи очиқ дарсда педагогик усуллар ва кўргазмали қуроллардан унумли фойдаланиб, дарсни самарали ташкил этди.

Савдода кўриш ихтиёри

Бирор киши кўрмаган нарсасини  сотиб олса савдоси жоиздир. Кўрган вақтида эса олиш ёки олмасликка ихтиёрли бўлади. Хоҳласа келишилган нархга сотиб олади, хоҳласа рад қилади.

Кўрмаган нарсасини сотиб олишдаги ноаниқлик савдони бузишни тақозо этмайди. Чунки харидорга тўғри келмаса олмасликка ҳаққи бор.

Яна “рози бўлдим” деганидан кейин молни кўрган вақтида харидор учун рад этиш ихтиёри қолади. Чунки олиш ёки олмаслик ҳар доим кўришга боғланган бўлади.

Товарни кўрмасдан олдин кўриш ихтиёри юзага чиқмайди. Шунинг учун ҳам харидор савдони бузишга ҳақли бўлиши савдо битимининг тугал бўлмагани туфайлидир.

Кўрмаган товарини сотиб олиб сўнгра, кўрмасдан сотиб юборадиган бўлса бу ҳолатда кўриш ихтиёри йўқ бўлади. Чунки кўргандан кейин сотиб олиш ихтиёри фақат сотиб олишга боғлиқ бўлади сотишга эмас.

Агар харидор бир уюм нарсага, ўралган матони ташқи томонига, чўри аёлни юзига ёки ҳайвоннинг усти билан орқасига қараса кўриш хиёри ундан соқит бўлади.

ТИИ “Ақоид ва фиқҳий фанлар” кафедраси

 ўқитувчиси Аҳадов Иномжон

368261cookie-checkТоварни кўрмасдан сотиб олса бўладими?
2 та фикр мавжуд
  1. Fayzulla

    Assalomu aleykum. Kurish kórmaslik masalasi tarozida ólchab sotiladigan narsalar, tarozidagi massasini kórish va kórmaslik holatdagi hukmlari haqida aytish kerak edi.

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: