islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Наҳв илмининг пайдо бўлиши

Аллоҳ таоло ўзининг охирги ва мукаммал динига, инсоният камолга етиши учун, унга қиёмат кунигача икки дунё саодатини кўрсатувчи динга араб тилини танлади.

Азизу ҳаким бўлган Аллоҳ таолонинг бу ихтиёри ҳам ҳикматга тўла эди. Аллоҳ таолонинг охирги дини қиёмат қоим бўлгунча туриши керак. Бунинг учун доимий мўжиза лозим. Ўтган пайғамбарларнинг мўжизалари шахсларига боғлиқ бўлиб, улар жисман дунёдан ўтишлари билан мазкур мўжизалари ҳам тамом бўлар эди. Ислом қиёмат қоим бўлгунча қолиши ихтиёр қилингани учун ҳам, Аллоҳ таоло Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга бош мўжиза этиб Қуръонни ирода қилди. Абадий мўъжиза бўлиб қоладиган китоб учун эса, шунга лойиқ тил керак. Бу тил араб тили бўлди. Айнан ушбу тил барча талабларга жавоб бера оларди.

Шундай бўлди ҳам. Аллоҳ таоло Қуръонни араб тилида туширди. Уни “Мўъжиза” деб эълон қилди. Тилларининг нозик-нозик жойларигача ҳис этиб турадиган арабларни мусобақага чақирди: агар қодир бўлсалар, Қуръонга ўхшаш бир китоб келтиришни, лоақал ўн оятичалик лоақал бир оятичалик нарса келтиришни таклиф этди. Араблар уриндилар, келтира олмадилар. Ҳозиргача келтира олмаяптилар. Кундан-кунга, араб тилида Қуръон тушганлиги унинг абадий мўжиза бўлиб қолишини ҳар тарафлама таъминлаганига ҳужжат ва далиллар кўпайиб бормоқда.  Аллоҳ  каломининг фақат арабчаси Қуръон бўлади, Аллоҳ қандай лафз, ҳарф ила нозил қилган бўлса, ўшаниси Қуръондир.

Бошқа нарса ҳеч қачон Қуръон бўла олмайди. Ҳеч қачон инглизча, русча ёки ўзбекча Қуръон бўлиши мумкин эмас. Қуръони Карим маъноларининг бошқа бир тилга таржимасини ҳеч қачон “Қуръон” деб бўлмайди. У таржималар араб тилини билмайдиганлар учун Қуръон маъноларини бир оз тушунтириш учун ёрдам, ҳолос. Улар ҳеч қачон Қуръон ҳукмида эътиборга олинмайди. Мазкур таржималарни ҳатто “Қуръон таржимаси” деб ҳам бўлмайди. Балки “Қуръон маъноларининг таржимаси” дейилади. Чунки, ҳар қандай таржима ҳам Қуръони каримда келган маънони тўлиқ ифода қила олмайди. Аллоҳ таоло сўнги дини таълимотларини баён қилувчи Каломини араб тилида бўлишини ихтиёр этганлиги бежиз

эмаслиги  асрлар давомида янада равшанроқ аён бўлмоқда. Бошқа илоҳий китобларнинг асл нусхалари асл тиллари қолмаган. Шунинг учун ҳам, ўша китоб умматлари ўз китоблари, динлари  ҳақида ихтилофга тушдилар. Улар китобларига ҳам, динларига ҳам ўзгартириш киритганлар.  Қуръони  карим эса, бир ҳарфи ҳам ўзгармай, собит ва абадий мўъжиза бўлиб турибди. Аллоҳ  таолонинг  Маккаи  мукаррамани охирги шариъати учун марказ қилиб олиши, араб тилини охирги  китоби  учун  тил  қилиб  олиши, арабий  бўлган  инсонни (Муҳаммад  саллоллоҳу  алайҳи  васаллам)  Пайғамбар қилиб танлаши, ўша ерда яшаётган, ўша тилда гапирадиган Пайғамбар қавмидан бўлган одамларга Ислом алоҳида масъулият юклар эди. Улар араб эдилар. Ўша замонда яшаб турган бошқа қавм ва халқлардан кўра оламшумул  Исломнинг  масъулиятини  кўтариш  учун  муносиброқ  кишилар шулар эдилар. Чунки, улар бошқалардан кўра ҳурроқ, зеҳнлари ўткирроқ эди. Уларни жамлаб, устиларидан ҳукмини ўтказиб турадиган марказлашган давлатлари ҳам йўқ эди. Уларнинг барчасига бирдек таъсир қиладиган собит дину-диёнатлари ҳам йўқ эди. Ҳар ким ўз қўли билан ясаб олган бутга чўқинарди. Шу билан бирга, ўша пайтнинг араблари  шижоатли, саховатли, содда одамлар эди. Ушбу шартлар ҳам оламшумул   Исломнинг  таянч нуқтаси айнан шу жамиятда бўлишини тақозо қиларди. Аллоҳ таоло беҳикмат  иш қилмайди.

 Тошкент ислом институти талабаси

Рахмонов Камолиддин

368360cookie-checkНаҳв илмининг пайдо бўлиши

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: