الخيط الابيض من الخيط الاسود
52-савол: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Аллоҳ таолонинг ушбу «Тонг пайтида оқ ип қора ипдан ажрагунча…» (Бақара сураси 187-оят)ини қандай тафсир қилганлар?
52–жавоб: Бу оят нозил бўлганда Адий Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга «Эй Аллоҳнинг Расули, мен ёстиғимнинг тагига оқ ва қора ипни қўйиб оляпман», деди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам унга, «Ундай бўлса ёстиғинг кенг экан, бу нарса кечанинг қоронғулигидан тонгнинг оқаришидир», дедилар. (Икки шайх саҳиҳларида келтирган).
Таҳфизул Қуръон кафедраси ўқитувчиси
Исломхон Убайдуллаев, Қосим Ошурнинг
“Қуръоний жавҳарлар: 1000 саволга 1000 жавоб”
китоби асосида тайёрлади.