مطر و غيث
54-савол: Қуръони каримда «матор» (ёмғир) сўзи “азоб” маъносида келади, фақат битта оятда у “ёрдам” маъносида келади, ўша “азоб” маъносида келган «матор» сўзи қайси оятларда келган?
54–жавоб: Қуръони каримда «ёмғир» сўзи “азоб” маъносида қуйидаги оятларда келган: Аллоҳ таоло марҳамат қилади:
وَأَمْطَرْنَا عَلَيْهِمْ مَطَرًا فَانْظُرْ كَيْفَ كَانَ عَاقِبَةُ الْمُجْرِمِينَ
«Ва Биз уларнинг устидан «ёмғир» ёғдирдик. Жинояткорларнинг оқибати қандай бўлганига назар сол!» (Аъроф сураси, 84-оят).
وَأَمْطَرْنَا عَلَيْهَا حِجَارَةً مِنْ سِجِّيلٍ مَنْضُودٍ
«Ва устидан кетма-кет сопол тошларни ёғдирдик» (Ҳуд сураси, 82-оят).
وَأَمْطَرْنَا عَلَيْهِمْ حِجَارَةً مِنْ سِجِّيلٍ
«Ва улар устига лойи қотган тошлар ёғдирдик» (Ҳижр сураси, 74-оят).
وَأَمْطَرْنَا عَلَيْهِمْ مَطَرًا فَسَاءَ مَطَرُ الْمُنْذَرِينَ
«Ва уларнинг устига бир ёмғир ёғдирдикки, бас, огоҳлантирилганларнинг ёмғири қандоқ ҳам ёмон бўлди» (Шуаро сураси, 173-оят).
وَأَمْطَرْنَا عَلَيْهِمْ مَطَرًا فَسَاءَ مَطَرُ الْمُنْذَرِينَ
«Ва уларнинг устларига бир ёмғир ёғдирдикки, бас, огоҳлантирилганларнинг азоби қандай ҳам ёмон бўлди» (Намл сураси, 58-оят).
فَأَمْطِرْ عَلَيْنَا حِجَارَةً مِنَ السَّمَاءِ أَوِ ائْتِنَا بِعَذَابٍ أَلِيمٍ
«Устимизга осмондан тош ёғдиргин ёки бизга аламли азоб юборгин…» (Анфол сураси, 32-оят)
وَلَقَدْ أَتَوْا عَلَى الْقَرْيَةِ الَّتِي أُمْطِرَتْ مَطَرَ السَّوْءِ.
«Батаҳқиқ, улар ёмонлик ёмғири ёғдирилган шаҳарга келган эдилар» (Фурқон сураси, 40-оят).
فَلَمَّا رَأَوْهُ عَارِضًا مُسْتَقْبِلَ أَوْدِيَتِهِمْ قَالُوا هَذَا عَارِضٌ مُمْطِرُنَا
«У (азоб)нинг водийлари томон кўндаланг бўлиб юрганини кўришганда, бу кўндаланг бўлувчи бизга ёмғир ёғдирур, дейишди» (Аҳқоф сураси, 24-оят).
«Матор» сўзи Қуръони каримда битта оятда «ғойс» яъни, секин бошланиб шиддат билан тугайдиган ёмғир маъносида келади. Ўша ояти карима қуйидагичадир:
وَلَا جُنَاحَ عَلَيْكُمْ إِنْ كَانَ بِكُمْ أَذًى مِنْ مَطَرٍ أَوْ كُنْتُمْ مَرْضَى أَنْ تَضَعُوا أَسْلِحَتَكُمْ
«Ёмғирдан озор етса ёки бемор бўлсангиз, силоҳларингизни қўймоғингизда гуноҳ йўқдир» (Нисо сураси, 102-оят).
Таҳфизул Қуръон кафедраси ўқитувчиси
Исломхон Убайдуллаев, Қосим Ошурнинг
“Қуръоний жавҳарлар: 1000 саволга 1000 жавоб”
китоби асосида тайёрлади.