islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Мушорака шерикчилик тижоратиниг хусусиятлари  1- қисм

Юртимизда ва дунёда тадбиркорлик кенг ривожланганлигини бугунги кунда кўришимиз мумкин. Шерикчилик шартномаларисиз тадбиркорликни тасаввур килиш қийин. Кўпчилик мусулмон ва бошка халқлар шерикчиликни  ўз фаолиятида кенг қуллайдилар. Шундай шерикчилик давомида фойда-зарар тақсимотида жиддий зиддиятлар келиб чиққанлиги, молиявий муаммолар ҳуқуқий муаммоларга айланаётганлиги ва натижада томонлар бир-биридан норози бўлаётганлиги, яъни бу зиддиятлар маънавий муаммолар сифатида намоён бўлаётганлигини тез-тез учраши ва дийний уламоларга тез-тез  мурожаат қилинаётганига гувоҳ бўляпмиз.

Исломнинг иқтисодий тизимига кўра бирон киши бойликка эга бўлса, у ҳолда ушбу бойлик учун барча ҳуқуқий нормалар аввало жамиятдаги умумий манфаатлар ва унинг шахсий манфаати учун ҳозирланган бўлиши керак. Жамият аъзоларининг мулкчилик ҳуқуқлари шу асосида шаклланади.

“ما من مسلم يغرس غرسًا أو يزرع زرعها فيأكل منه طير أو إنسان او بهيمة إلا كان له به صدقة[1]

Мусулмон кишининг эккан дарахтидан ва зироатидан қуш, инсон ёки ҳайвон еса унга садақа бўлади.

Ислом иқтисодининг шиорларидан бири инсон ўз иқтисодий фаолиятини шариат белгилаб берган меъёрлар асосида олиб бориши ва топган даромадларини эса ўзининг ва жамият манфати  йўлида  моддий ва маънавий кўмак бериш йўлида  сарфлашлигидир.

Мазкур асосга таянган ҳолда  ислом иқтисодиётининг меъёрлари келиб чиқади:

  1. Шариат буюрган тарзда ўзининг иқтисодий фаолиятини юритиши.

يا أيها الذين آمنوا كُلوا من طيبات ما رزقناكم واشكروا لله إن كنتم إياه تعبدون

Эй, имон келтирганлар! Аллоҳгагина ибодат қилувчи бўлсангиз, сизларга Биз ризқ қилиб берган покиза нарсалардан еб, Унга шукр қилингиз![2]( Бақара сураси 172 оят)

يا أيها الذين آمنوا اتقوا الله وذَرُوا ما بقِيَ من الربا إن كنتم مؤمنين. فإن لم تفعلوا فأذنوا بحرب من الله ورسوله وإن تبتُم فلكُم رءوس أموالكم لا تَظلِمون ولا تُظلَمون[3]

Эй, имон келтирганлар! Аллоҳдан қўрқингиз ва (чинакам) мўмин бўлсангиз, судхўрлик сарқитидан воз кечингиз! Мабодо (бу буйруққа итоат) қилмасангиз, у ҳолда Аллоҳ ва Пайғамбари томонидан (сизларга қарши бўлажак) урушни (азобни) билиб қўйингиз! Агар тавба қилсангиз, дастмояларингиз – ўзингизга. Зулм ҳам қилмайсиз, зулм қилинмайсиз ҳам[4].

     Юқорида зикр этилган оятлардан мусулмон шахсни егулиги покиза, меҳнат фаолияти эса  ҳалол-пок бўлишлиги тушунилади.  Буларни билган шахс мол-мулкга  судхўрлик, ўғирлик, зўравонлик ва ноҳбитиман бировнинг молини ейиш йўллари билан эгалик қилмайди.

Тошкент ислом институти

талабаси Мирсалиев Миркамол

 

[1] Муслим ибн ал-Ҳажжож ал-Қурайший. Саҳиҳи Муслим.–Байрут. Дор ал-илм.–б. 268.–ҳ. 4055

[2] Абдулазиз Мансур. Қуръони Карим маънолар таржима.–Тошкент: Тошкент ислом университети. –2004.

371980cookie-checkМушорака шерикчилик тижоратиниг хусусиятлари  1- қисм

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: