islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Мусулмонлар дунёга тақдим қилган ихтиролар: Шоҳона таом

Ғарб IX асрда Ироқда яшаб ўтган Зирёб лақабли мусулмонга ташаккур айтса арзийди. У Европага уч босқичлик таомнома тушунчасини олиб кирди. Натижада, европаликларнинг одатий таомланиш тартиби бутунлай ўзгарди.

Зирёбнинг асл исми  Абул Ҳасан Али ибн Нафеъ бўлиб, унинг лақаби “қора қуш” маъносини англатади. Чунки, овози қушники каби жарангли, ранги эса қора эди. IX асрда Ироқдан чиқиб Андалусдаги Қуртуба шаҳрига келди. Ўша пайтда Қуртуба(Cordoba) Ислом оламининг маданий марказларидан бири эди. Зирёб бу ерда таомланиш, юриш-туриш,қийиниш одобларини олиб кирди. Бу таомул ҳозирги кунга қадар давом этиб келмоқда.

Зирёбнинг уч босқичлик таомномаси қуйидагиларни ташкил қиларди: биринчисига – шўрва каби суюқ таомлар; иккинчисига – балиқ, гўшт ва қуш каби асосий таом; учинчи ўринни мевалар ва ичимликлар эгаллаган.

Одатда мусулмонларнинг дастурхони фаслий ўзгаришларга мувофиқ бўлган. Мисол учун, қиш фасли таомномаси кўкат ва зираворларга бой бўлиб, улар гўштли таом билан тановул қилинган. Таомдан кейин хурмо, майиз, ёнғоқ каби қуруқ мевалар тақдим этилган. Ундан кейин эса, бинафша, ясмин ва мева шарбатлари, турли шифобахш ичимликлар ичилган. Ёзги таомномага келсак, бу ерда бақлажон, сабзи, бодиринг каби полиз экинлари ҳамда кўкатларни учратамиз. Буларни чорва ҳайвонлари ва қуш гўштига қилинган таом билан истеъмол қилинган. Таомдан кейин дастурхонни лимон, беҳи, тут, ўрик, узум, анор, тарвоз ва қовун каби мевалар ҳамда лимон, гул, ясмин, занжабилдан тайёрланган ичимликлар эгаллаган. Бу таомлар Зирёб тамонидан муомалага киритилган ёғоч дастурхонлар устида тақдим қилинган. Ўша пайтда Қуртуба(Cordoba)да оғир тош қадаҳлар ва олтин идишлар ичимлик учун ишлатилиб, бу бир қанча ноқулайликлар келтирган. Зирёб уларнинг ўрнига биллур идишларни истеьмолга олиб кирган.

Табийки, бу таомномага Европа аристократлари ўртасида талаб ортди ва тез орада тарқалди.

XIV асрга тегишли тарихий маьлумотларда келишича, Байрутдан сузиб келадиган кемалар Ғарбга мевали ҳолвалар, сақланган тайёр таомлар, гуруч, кулча учун ишлатиладиган махсус ун ва турли дори-дармонлар олиб келарди. Қадимги  Денмарк-Швед-Норвегия қироличаси Кристина Исломий таомланиш тартибига доимо амал қилишга ҳаракат қилган. Шарқда етиштирилган ўсимлик ва мевалардан олиб келган. Ҳаттоки, кейинчалик Денмарк(Дания) ўзининг олма ва жавдари билан машҳур бўлди.

Доктор Салим Ҳассанининг

“Muslim heritage in our world” номли китоби асосида

инглизчадан 4-курс талабаси Халилуллоҳ Юсуф таржимаси

37440cookie-checkМусулмонлар дунёга тақдим қилган ихтиролар: Шоҳона таом

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: