islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

“Маърифат маёғи” – ғолиб!

Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг тегишли буйруғига кўра ЎМИ тасарруфидаги олий ва ўрта махсус ислом таълим муассасалари талабалари ўртасида “Жаҳолатга қарши маърифат” интеллектуал беллашувининг республика босқичи 2023 йил 14-16 март кунлари Хоразм вилоятидаги “Имом Фахриддин ар-Розий” ўрта махсус ислом таълим муассасасида ўтказилади.

Шу муносабат билан Тошкент ислом институтида кундузги таълим тизими талабалари ўртасида “Жаҳолатга қарши маърифат” интеллектуал беллашувининг биринчи босқичи ўтказилди. Беллашувда “Маърифат маёғи” жамоаси энг юқори балл тўплаб, 1-босқич ғолиби бўлдилар ва республика босқичига йўлланмани қўлга киритдилар.

“Жаҳолатга қарши маърифат” кўрик танлови Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 3 майдаги ПҚ-4307-сонли “Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги, 2021 йил 26 мартдаги ПҚ-5040-сонли “Маънавий-маърифий ишлар тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори асосида жорий этилган.

Интеллектуал беллашувнинг мақсади қуйидагилардан иборат:

диний таълим муассасалари талабалари ўртасида жаҳолатга қарши маърифат ғояси асосида маънавий-маърифий тарбия ва тарғибот-ташвиқот ишларини самарали ташкил этиш;

соғлом дунёқараш ва маънавий тарбиянинг узвийлигини таъминлаш, онгу тафаккури ва дунёқарашини юксалтириш, мафкуравий иммунитетини мустаҳкамлаш;

ёшларда Ватанга муҳаббат туйғусини кучайтириш, миллий қадрият ва анъаналаримизга содиқлик руҳида тарбиялаш;

таълим муассасалари талабалари ўртасида ўзаро ҳамкорлик алоқалариним устаҳлcамлаш.

Қуйидагилар интеллектуал беллашувнинг вазифаси ҳисобланади:

ёшлар орасида ёт ғоялар таъсирига берилишини олдини олиш, дин ниқобидаги радикал ғояларни тарғиб қилаётган мутаассиб оқимларнинг пуч даъволарига қарши асосли раддия бериш кўникмаларини ривожлантириш;

ёшларни илм олиш, касб-ҳунар эгаллашга бўлган қизиқишларини кучайтириш, танлаган йўналиши бўйича касбий кўникмаларини ривожлантириш;

ёшларнинг мамлакатимизда барча соҳаларда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотларга, бунёдкорлик ишларига дахлдорлик ҳиссини ошириш;

юртимизда ҳукм сураётган тинчлик-осойишталикнинг қадрига етиш, уни асраб-авайлаш йўлида астойдил хизмат қилиш олий бурч эканини сингдириш;

ёшларда динлараро бағрикенглик, миллатлараро тотувлик, ўзаро меҳр-оқибат муҳитини мустаҳкамлаш, миллий-диний урф-одат, анъана ва қадриятлар асосида тарбиялаш.

Беллашув «Таништирув шарти», «Савол-жавоб шарти», «Ижодий ёндашув шарти», «Сарҳисоб шарти» тўрт шартдан иборат.

Беллашувда фахрли ўринни эгаллаган жамоалар қуйидаги қимматбаҳо совғалари ва диплом билан тақдирланадилар:

1-ўрин: Замонавий смарт доска;

2-ўрин: Музлатгич;

3-ўрин: Кир ювиш машинаси.

 

ТИИ Матбуот хизмати

 

 

377790cookie-check“Маърифат маёғи” – ғолиб!
1 та фикр мавжуд

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: