islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Олий маъҳадда хайрия ҳашари ташкил этилди

Республикамизда “Обод ва файзли маҳалла – юрт кўрки” шиори остида умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилмоқда.

Мазкур умумхалқ хайрия ҳашари Наврўз умумхалқ байрами ва муборак Рамазон ойини муносиб кутиб олиш ва нишонлаш мақсадида бўлиб ўтмоқда.

Ҳашар маҳаллалар, аҳоли турар жойлари, хиёбонлар, зиёратгоҳлар, қабристонлар, болалар майдончалари ва бошқа жойларни ободонлаштириш, шунингдек, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламини қўллаб-қувватлаш мақсадида ўтказилди.

Барча жойларда бўлгани каби Тошкент ислом институти биносида ҳам ҳашар ташкил этилди.

Ҳашарда институт раҳбарияти, ўқитувчи ва ишчи хизматчилар ҳамда талабалар фаол иштирок этдилар. Институтнинг ички ва ташқи ҳудудларида ободонлаштириш ишлари билан биргаликда ўқув даргоҳининг дарс хоналари, маъмурий хоналар, кафедралар, ошхона, ахборот-ресурс маркази тозаланиб тартибга келтирилди. Шунингдек, институтнинг атрофи ва ҳовлисидаги яшил майдон ҳудудларида бегона ўтлар юлиб ташланди, дарахтлар оқланди ва ҳовлидаги мавжуд ёнғин хавфсизлиги бурчаклари кўздан кечирилди.

ТИИ Матбуот хизмати

380990cookie-checkОлий маъҳадда хайрия ҳашари ташкил этилди

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: