Тошкент ислом институтида кундузги таълим тизими битирувчилари учун олд ҳимоя ўтказилмоқда. Олд ҳимоя битирув диплом иши мавзулари тегишли бўлган кафедралар кесимида бўлиб ўтади.
Ақоид ва фиқҳий фанлар кафедрасида асосий ҳимояга битирувчиларни тайёрлаш мақсадида 4-курс талабаларининг битирув диплом ишлари кўриб чиқилди.
Кафедра профессор-ўқитувчилари, илмий раҳбарлар шу вақтгача бажарилган битирув диплом ишидаги камчиликларни кўрсатиб, мавзуни очиб беришга ёрдам берадиган зарур тавсиялар бердилар. Битирувчилар диплом ишини ёзиш ва ҳимоя қилиш бўйича услубий кўрсатма ва талаблар тўғрисида қўшимча маълумотга эга бўлдилар.
Ўқув ишлари бўйича проректор Ёқубжон Бухарбоев, Ўқув-услубий бўлим бошлиғи Шоғиёс Шожалилов, кафедра мудири Фарҳод Жўраев ва бошқа масъуллар томонидан БДИ мавзусига оид чоп этилган илмий мақолалар сони, ишнинг неча фоизини ёзиб тугатилгани, ютуқ ва камчиликлари кўриб қайд этилди.
Тошкент ислом институтини жорий 2022-2023 ўқув йилида 77 нафар талаба битирмоқда. Битирувчилар бакалавр даражасини олишлари учун битирув диплом мавзуларини танлаб, йил давомида кичик илмий тадқиқот олиб бормоқдалар.
Ақоид ва фиҳқий фанлар, Ҳадис ва ислом тарихи фанлари, Тиллар, Таҳфизул Қуръон ва Ижтимоий фанлар кафедраси профессор-ўқитувчилари томонидан ўз йўналишларига оид тавсия этилган мавзулар бўйича талабалар битирув диплом ишларини бажармоқдалар.
Илмий ишлар ва фан бўйича проректор С.Примов ва Илмий тадқиқот фаолиятини ташкил этиш бўлими бошлиғи М.Эркаев томонидан 4-курс талабаларининг Битирув диплом ишлари доимий равишда кузатилиб, таҳлил қилинмоқда.
ТИИ Матбуот хизмати