Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказлари ҳамда Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти ҳамкорлигида талабалари учун марказ томонидан нашр этилган китоблар тақдимоти ўтказилди.
Тадбирда марказлар илмий ходимлари, институт профессор-ўқитувчилари ва талабалари иштирок этди.
Тақдимотда талабаларга Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг кўплаб илмий-маърифий адабиёт намуналари намойиш этилди.
Тадбирнинг очилишида ТИИ ректори, профессор Муҳаммадолим домла Муҳаммадсиддиқов, Илмий ишлар ва фан бўйича проректор, исломшунослик фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) Соатмурод Примов, Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази директори Бош маслаҳатчиси, “Ўзбекистон Республикаси Олий таълим аълочиси” ҳамда I-даражали “Меҳнат фахрийси” кўкрак нишони соҳиби, фалсафа фанлар доктори, профессор Бахтиёр Тўраев, илмий ходим Баёзжон Маҳмудовлар сўз олишиб, юртимизда диний-маърифий соҳа ривожига қаратилаётган эътибор ҳамда аллома аждодларимиз илмий-маънавий меросини изчил ўрганиш учун яратилаётган кенг имкониятлар илмий муассасаларнинг ноширлик фаолиятини янада такомиллаштириш, чоп этилаётган китобларнинг сон ва салмоқ жиҳатидаги қийматини оширишга замин ҳозирлаётганини таъкидладилар.
Тадбирнинг асосий маърузачилари алломаларимиз ҳаёти ва илмий мероси муфассал ўрганилиб, уларнинг ақида ва калом илми ривожига беназир ҳисса қўшган бебаҳо асарларига тегишли бўлган илмий-изоҳли таржима ва қиёсий матнларни нашр этиш, халқ ва жаҳон жамоатчилиги ўртасида кенг тарғиб қилиш ҳамда ушбу йўналишдаги илмий тадқиқотларнинг тизимли тарздаги давомийлигини таъминлашга бўлган эҳтиёж нуқтаи-назаридан марказ илмий ходимлари томонидан нашр эттирилган китобларнинг бугунги кундаги аҳамиятини юксак баҳоладилар.
ТИИ Матбуот хизмати