islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Олд ҳимоя

Тошкент ислом институтида кундузги таълим тизими битирувчилари учун олд ҳимоя ўтказилди. Олд ҳимоя битирув диплом иши мавзулари “Ижтимоий фанлар” кафедрасида бўлиб ўтди.

“Ижтимоий фанлар” кафедрасига 10 та талаба бириктирилган бўлиб асосий ҳимояга битирувчиларни тайёрлаш мақсадида 4-курс талабаларининг битирув диплом ишлари кўриб чиқилди.

Кафедра профессор-ўқитувчилари, илмий раҳбарлар шу вақтгача бажарилган битирув диплом ишидаги камчиликларни кўрсатиб, мавзуни очиб беришга ёрдам берадиган зарур тавсиялар бердилар. Битирувчилар диплом ишини ёзиш ва ҳимоя қилиш бўйича услубий кўрсатма ва талаблар тўғрисида қўшимча маълумотга эга бўлдилар.

Кундузги бўлим деканни Н.Тўрабоев ва ўқитувчилар Х.Бойхўрозов А.Равшанов Кабинет мудири М.Мавлянкулов  томонидан БДИ мавзусига оид чоп этилган илмий мақолалар сони, ишнинг неча фоизини ёзиб тугатилгани, ютуқ ва камчиликлари кўриб қайд этилди.

Ижтимоий фанлар кафедраси профессор-ўқитувчилари томонидан ўз йўналишларига оид тавсия этилган мавзулар бўйича талабалар битирув диплом ишларини бажармоқдалар.

ТИИ, “Ижтимоий фанлар”

                        кафедраси кабинет мудири

М.Мавлянкулов

387450cookie-checkОлд ҳимоя

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: